“CA-NEWS”нинг “Хроника Туркменистана” нашрига таяниб хабар қилишича, Туркманистоннинг Афғонистон билан чегарасида Ўзбекистон чегара наряди ва Россия ҳарбий мутахассислари пайдо бўлган, туркман ҳарбий хизматчилари чегарага олиб келинмоқда.
Яқинда Туркманистон ва Ўзбекистон президентларининг телефон орқали сўзлашуви бўлиб ўтгани, унда ҳар икки томонни қизиқтирадиган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилгани ҳақида хабар берилган эди.
“Ушбу икки мамлакатга жанубий қўшни томондан эҳтимолий таҳдид ва уни биргаликда ечиш масаласи кўзда тутилганмиди-йўқми, буниси бизга қоронғи. Аммо чегарага туташ афғон қишлоғи аҳолиси туркман томонида Ўзбекистон чегара отрядларини кўрган”, – дея ёзади нашр.
Тахминан бир ой аввал чегарада россиялик ҳарбий мутахассислар ҳам кўрилган. “Хроника Туркменистана” нашрининг фикрича, Туркманистон раҳбарияти чегарани қўриқлашда ёрдам беришини сўраб Россияга мурожаат қилган бўлиши мумкин.
Шунингдек, тахминан 5-7 март кунлари туркман-афғон чегараси яқинидаги Тахтабозор посёлкасига Туркманистон шарқидаги Эсенгули посёлкасидан аскарлар олиб келинган.
Туркистон:
Аслида АҚШ бошлаган бу ИШИД ташкилоти номидан олиб борилаётган уйдирма вахималар, баъзи холларда Россия, Хитой ёки Франция сингари бошқа йирик давлатларга хам қўл келиб қолиши мумкин
Юқорида Россия, исломий вахимадан фойдаланиб, Туркманистонни ХХК (ОДКБ) ташкилотига тортиш учун уни харбий томонлама беътараф сиёсатини бекор қилмоқчи. Бундан бошқа яна бир қанча мақсадлари хам бор. Яқинда Қирғизистон ва Ўзбекистонни ўзига тобеълигини мустахкамлаш мақсадида, Боткен билан Афғонистон чегараларида хам худди шу каби вахима пайдо қилади. Аниғи шуки Россия АҚШ пайдо қилган, аслида йўқ бўлган ИШИД вахимасидан, ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи.
Бунга ўхшаган услублар илгари хам кўп олиб борилган. “Ал Қоида” ташкилотининг дунё бўйлаб вахимаси, Толибон ва ЎИХ харакатларини Ўзбекистон, Покистон ва бошқа бир қанча исломий юртларини вахимага солишда фойдаланиб келади. Энди шу ва бошқа юртларда, йўқ ердан ИШИД вахимасини пайдо қилина бошланди.
АҚШ бутун дунёни вахимага солиш билан, ўзини ягона шу иллатлардан химоячи ва дунё учун мухим ва керак деган тушунчани ривожлантирмоқчи бўлади. Бу услубни куфр катта давлатлари, хоссатан АҚШ, ўта кенг татбиқ қилиб келишади. Масалан СССР қулашидан илгари уни вахима қилиб, бутун Ғарб оламини ўз қўлида ушлаб келди. СССР қулаши билан, Ироқ, Эрон, Исроил, Ливия каби бир қанча давлат режимлари ва “Ал қоида”, Афғонистонда Толибон, ЎИХ, Испанияда ЭТО харакати, Ироқда ИШИД ва хоказо, сунъий вахималарни, хар бирини маълум манфаатлар остида пайдо қилди.
Манфаатларининг асоси, хар бир вахимали режим бошқараётган давлат, махаллий ёки уларнинг вахималарига кўра оламий террористик харакатлар, АҚШнинг ўша юртдаги сиёсий, иқтисодий, сақофий ва харбий аралашувларига имкониятлар яратиб келади. Масалан, ЕИни ўз таъсири остида ушлаб туриши учун, СССРнинг мафкуравий хавфи тугаганидан кейин, Эрон давлатини агрессивлигини ошириб, уни ядровий қуролланиб кетиш хавфидан фойдаланди. Сўнг Россияга иқтисодий зарба бериш билан, Украина ва Қрим муаммоларини келтириб чиқариб, ўзига тобеъ бўлган НАТОнинг минтақадаги позицияларини ўта мустахкамлаб олди ва ЕИнинг ўзига бўлган мухтожлигини янада кучайтириб бормоқда. Бу каби вахимали қувватлар ортидан АҚШ дунё бўйлаб дислокация қилиб олган харбий базаларини, ўша юртларда давомли ушлаб тура олиш имкониятини қўлга киритади. Балки яна янги базалар очиш учун имкониятларни хам пайдо қилиб олиши мумкин.
Туркманистондаги Россия олиб бораётган харакатлар хам, худди юқоридаги услуб асосида олиб борилмоқда. АҚШ билан Россия худди шу услуб асосида иш олиб боришлари билан, Ветнам, Украина, Сурия, Ливия, Афғонистон, Ироқ…. ва хоказо юртларни хонавайрон қилиб юборишди. Лекин ўз мақсадларига деярли эришиб келишаяпти.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон давлатлари зийракроқ бўлишмаса, навбат шу юртларга келди. Эндди оламий етакчи куфр системаси, бизларнинг юртларимизда хам хақиқий башарасини очиб келишаяпти.
Бизларнинг хукуматларимиз эса, уларнинг сунъий вахималарига лаққа тушиб, юртларимиздан уларнинг харбий кучларига жой беришаяпти. Шунинг билан бир қаторда, ўз фуқоролари ичида исломий тозалаш ишлари номи остида Мусулмонларга қарши жуда кўп амалиётлар олиб боришмоқда.
Бу икки томонлама харакатларнинг хар иккиси хам куфр системаси кутиб турган мақсадларининг асоси хисобланади.
Улар бизларнинг давлатларимизда, ички сиёсатда пайдо бўлиб бораётган, хукумат билан халқ ўртасидаги адоватлар пайдо бўлишидан манфаатдор. Бунинг билан улар, хохлаган пайтларида режимларни алмаштира олиш имкониятига эга бўлишади.
Ташқи кучларни вахимасидан бизларнинг хукуматларимизни ишонтириш билан эса, ўзларининг харбий аралашувларига кенг имкониятлар очиб олиш билан, шу юртларга қурол яроқлар сотиш ва харбий базаларини кучайтириб олиш имконига эга бўлишади.
Биз нимага эришамиз
Хокимиятларимиз фуқоролар билан алоқаларини ўнглашга харакат қилишмаса. Жамиятда, исломий туйғуларни исломий фикрлар билан уйғунлаштира олаётган ягона исломий хизб бўлган Хизб ут Тахрирга қарши харакатларини қайта ўйлаб ва кўриб чиқишмаса, яқинда носоғлом қувватлар Ислом ниқоби остида пайдо бўла бошлайди. Ёки миллий асосдаги бир неча уюшмалар чиқиб, яна миллатчилик уруш уруғларини сепа бошлайди. Чунки куфр системаси олиб бораётган юқоридаги сиёсий ўйинларни, хатто шу система ичида фаолият олиб боришаётган сиёсатчилар ва сиёсий аналитик олимлар хам тўла ва тўғри тушуна олишмаяпти. Ислом олим уламолари эса, хатто тушунмаган холларида нотўғри асосларга эргашиб, диний айирмачилик, мазхабпараслик ва хатто миллий мафкурани илгари суриш каби бир қанча хатолар билан, бошимизга тушиб келаётган ёмон иллатларга ёрдам бериб юборишаяпти.
Шу кетишимиз билан биз, агар куфр найрангларини вақтида англаб олдини олмасак, Ливия ёки Сурия каби сиёсий ва ижтимоий бўшлиққа тушиб қолишимиш мумкин. Айниқса Каримовнинг режими, Ўзбекистонни олиб келиб қўйган холати, бутун Ўрта Осиёни пароканда қилиб юбора олади. Каримов Ўзбек халқининг тарихи ва миллий минтолитетига сингиб кетган исломий туйғуларни синдира олмади. Уларни вақтинча изоляциялаш билан, халқ ичига сингиб кириб, қалбларинига махкам ўрнашиб олишига шароит яратиб берди. Чунки хар қандай зулм, унга қарши мазлум томонларни маънавий ва рухий қувватини кучайтиради. Буни биз мархум биродаримиз, Мухаммад Содиқ Шайх хазратларининг дафн маросимларида кўрдик.
Биз, исломий юрт режимларини ва уларга таъсир кўрсата оладиган халқ ва фуқороларни, куфрнинг бу ифлос найрангларига ишонмасликка чақирамиз. Шунингдек бу найранг тарафдорлари томонидан Хизб ут Тахрирга қарши олиб борилаётган маълумот курашларининг нотўғри эканини айтмоқчимиз. Бизнинг расмий маълумотларимиз томонидан берилаётган, Хизбни хеч қачон моддий яъни қуролли харакат олиб бормайди, деган маълумотларини инобатга олмай, хукуматлар бўхтон ва тухмат асосидаги маълумот марказлари воситасида ёлғон хабарлар тарқатишмоқда.
Бу билан улар, Хизб билан халқ ўртасини узиш ва уни исломий сиёсий фаолиятига чек қўйишни мақсад қилишган. Шунда куфр системаси томонидан олиб келинаётган хар қандай ифлос ва сиёсий чалғитувчи фикрлар халқ ва мусулмонлан ичига осон сингиб кетаверади. Ислом ва мусулмонлар номидан ўз манфаатларига мувофиқ, хохлаган вақт ва жойда қўпорувчилик амалиётлари уюштирилади. Шу ишларда, худди Каримов 16 феврал воқеъасида Хизбни айблагани сингари Хизбни айиблашса, ишонманг. Хизб ут Тахрир ўз фаолиятидаги программасини хеч қачон сир тутган эмас. Хатто Хизб аъзолари бир неча ўн йиллаб қамоқхоналарда ўтириб хам, заррача ўз таъриқатидан четлаган эмас. Агар қурол билан фаолият олиб боришни жоиз деб билганида, буни у махфий олиб бормас эди. Чунки Хизбнинг йигитларининг жасорати ва шижоатидан, шу кунгача хеч ким шубхаланган эмас.