Қурол аслаҳа сотиб олишда Саудия Арабистони биринчи ўринда

571
0

Саудия Арабистони 2014 йилда қурол аслаҳа сотиб олишда дунёда биринчи ўринни эгаллади. АҚШнинг халқаро маслаҳат ширкати (IHS)нинг халқаро мудофаа тижорати бўйича чиқарган ҳисоботига кўра, Саудия арабистони 2014 йилда қурол аслаҳа сотиб олиш учун 6,5 миллиард доллар сарфлаб Ҳиндистонни ортда қолдирган. Ҳиндистон охирги пайтларда дунёда қурол аслаҳа сотиб олиш бўйича энг кўп маблағ сарфлаб келган давлат ҳисобланарди. Бир миллиардга яқин фуқароси бўлган Ҳиндистоннинг қурол аслаҳа соҳасига кўп маблағ сарфлаши табиий саналиши мумкин. Аммо бор-йўғи 29 миллион фуқарога эга Саудия Арабистонининг қурол-аслаҳа сотиб олишда дунё етакчилигини эгаллаши кутилмаган янгилик ҳисобланади.

Ҳисоботда қайд этилишича, қурол аслаҳа сотиб олиш учун энг кўп маблағ сарфлаган ўнта давлатнинг бештаси Ўрта Шарқда жойлашган. Ўрта Шарқ минтақаси қурол аслаҳа тижоратчилари учун катта бозорга айланиб борар экан, келгуси 10 йил ичида бу бозорнинг яна ҳам кенгайиши тахмин этилмоқда.

Халқаро маслаҳат ширкатининг нақлиёт белгиларига таяниб берган маълумотига кўра, 2015 йилда Саудиянинг қурол аслаҳа учун ажратган маблағи 52%га ортиб, 9,8 миллиард долларга етиши кутилмоқда. АҚШ ўрта шарққа 2013 йилда экспорт қилган 6 миллиард долларлик қурол аслаҳани 2014 йилда 8,4 миллиард долларга етказди. Халқаро маслаҳат ширкатидан олинган маълумотга кўра, АҚШ ўтган йилга қараганда қурол аслаҳа экспортини 19 %га орттириб қурол савдосида биринчи, Россия 9%га орттириб иккинчи ўринни эгаллаб турипти.

Исломий ўлкалардан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги, Индонезия, Туркия, Покистон давлатлари 2014 йилда энг кўп қурол аслаҳа сотиб олган 10та давлат сафидан ўрин олди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here