Америка элчиси Атамбаевни АҚШга таклиф қилди

726
0

 Бош вазир биринчи ўринбосари Абдураҳмон Маматалиев 12 март куни АҚШнинг Қирғизистондаги муваққат элчиси Ричард Майлзни қабул қилди. Аввал хабар қилинганидек, Ричард Майлз феврал ойида АҚШ ҳукумати доимий элчи тайинлагунга қадар Қирғизистонга муваққат элчи қилиб тайинланган эди.

 Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, Маматалиев Ричард Майлзни янги вазифага тайинлагани билан табриклаб, Қирғизистон ҳукумати мамлакатда фаолият юритишида унга ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилган.

 “Сизга маълумки, Қирғизистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик ҳар доим фаол ва ижобий характерга эгалиги билан ажралиб турган. Бизда кўплаб дастурлар, жумладан, мудофаа ва хавфсизлик, ҳарбий-техникавий соҳадаги лойиҳалар, шунингдек терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш бўйича лойиҳалар мавжуд. Ўйлайманки, бизга шундай тажрибали элчи келган экан алоқаларимизнинг янги даври бошланади”, – деди Маматалиев.

 Ўз навбатида Ричард Майлз ўрнатилган ҳамкорликни давом эттиришликка тайёр эканлигини билдириб, терроризмга қарши кураш бўйича феврал ойида Вашингтонда бўлиб ўтган саммитда қирғиз делегацияси ҳам иштрок этганидан қониқиш хосил қилганини айтиб ўтди.

 Шунингдек у, бўлиб ўтадиган БМТ ассамблеяси вақтида АҚШ президенти Барак Обама Вашигтондаги саммитда иштрок этган давлатлар билан кичик конференция ўтказишни режалаштираётганини айтди ва Атамбаев ҳам мазкур конференцияда иштирок этиш истагини билдиришидан умидвор эканлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу АҚШ президенти билан учрашиш учун яхши имкониятдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here