“CA-NEWS” нашрининг хабар қилишича, Қирғиз ва ҳинд махсус ҳарбий кучлари 11-25 март кунлари қўшма ҳарбий машғулот ўтказади. Бу ҳақда Қирғизистон Қуролли кучлари бош штаби матбуот хизмати маълум қилди.
“Канжар-2015” номли машғулотлар қўшма ҳарбий тайёргарлик доирасида бўлиб ўтади. Бугун, 10 март куни Қирғизистонга 100дан ортиқ ҳинд ҳарбийлари келиши кутилмоқда.
Машғулотнинг мақсади – махсус ҳарбий кучларни тоғли ҳудудларда жиноий тўдаларга қарши операция ўтказишга тайёрлаш.
Ҳарбий машғулотлар Тўқмоқ шаҳрида бўлиб ўтади.
Туркистон: Россия яқин шарқ орқали Хиндистон томон кенгайишни орзу қилаётгани маълум. Шунинг учун у Қирғизистонни Хиндлар учун полигон қилиб бермоқчи. Қизиқ, Қирғизистонни Россия яна нималар қилиб ўйнар экан!?