Хитой сўнгги беш йил ичида мудофаага сарфланган харажатларини икки баробарига кўпайтирди

748
0

 Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши 3-сессиясининг матбуот котиби Фу Иннинг маълум қилишича, 2015 йилда Хитойда миллий мудофаага харажатлар 10 фоизга ошади ва бу мамлакат марказий бюджетининг ўсаётган даромадларига мос келади.

 Фу Ин мамлакат конституциясига кўра хитой миллий мудофаа сиёсати мутлақо мудофаа характерига эга, дея таъкидлаб ўтди. Хитой каби йирик мамлакат давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада ҳарбий қудратга эга бўлиши керак, шунда халқ хотиржам ҳаёт кечиради ва бунёдкорлик ишлари билан шуғулланади. Бунинг учун эса армияни ва миллий мудофаа тизимини замонавийлаштириши зарур. Бунинг учун эса ўз навбатида молиялаштириш етарли даражада бўлиши керак.

 Жорий йилда Хитойнинг ҳарбий бюджети 145 млрд долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ХХР 2010 йилда мудофаага 78 млрд доллар сарфлаган. Шундай қилиб, беш йил ичида мамлакат бюджети икки баробарига ўсди. Ҳарбий таҳлилчиларга кўра, Хитойнинг ҳақиқий ҳарбий бюджети билдирилганга қараганга анча юқори. Мамлакатда ҳарбий сув ости кемалари ва кўринмас самолётларни қуриш соҳаларини молиялаштириб келинмоқда.

Хитой Халқ-озодлик армияси дунёдаги энг йирик армия ҳисобланиб, унинг таркибида 2,5 млн киши хизмат қилади. ХХР Қуролли кучлари еттита ҳарбий округ ва учта флотга тақсимланган.

Туркистон: 

Шарқий туркистон номи билан, Ислом давлати юрти бўлган минтақа, хозирда Хитой босқинчилари томонидан босиб олинган. Хитой уни 1949 йилда босиб олиб, унга “сцинзянь” (янги ер) деб ном берди. Шарқий Туркистон, ХХРга автоном республика бўлиб бириктирилган. Ахолиси 21 813 334 миллион хисоблангани билан, аслида тақрибан икки баробар кўп. Бу холат, уларни Хитой давлати томонидан туғишларининг чеклаш қонунлари қабул қилганидан кейин, норасмий кўпайиб кетишларидан келиб чиқди.

Шарқий Туркистонда, Мусулмонларга нисбатан зулм ўта кучли. Айниқса охирги вақтларда, бутун бир қишлоқлар Мусулмонлари оммавий қирғинларга хукм этилишмоқда. Баъзи қишлоқларнинг бутун эркаклари номаълум томонларга олиб кетилган. Улар ханузгача дом дараксиз йўқ. Аёллар авратларини тўсганлари учун қамоққа олинишмоқда. Соқол қўйган эркаклар қамоққа олинишяпти. Баъзилари эса, суд хукмисиз отиб юборилишаяпти.

Натижада миллионлаган уйғур биродарларимиз, ўз юртларини ташлаб хижрат қилишга мажбур бўлишмоқда. Қолган, имкониятлари йўқлари, динларини яширишга мажбур бўлишса, баъзилари динларини худди қўлларида чўғ ушлагандек ушлаб туришибди. Оллох уларга ёрдам сабр ва нусрат берсин.

Хитой давлати, харбий сохасини кучайтиришдан, ички ва ташқи сиёсатида ўзгаришлар ясамоқчи. У, ташқи кучлар томонидан ичкарида сунъий пайдо қилиниб келинаётган (исломий жангарилар) вахималарини, ўзи атайин гупуртириб юборди. Шу вахималар ва Хитойнинг инсонийлик чегараларидан ўтиб кетган зулмлари оқибатидан пайдо бўлган бир неча уюштирилган қирғинбарот амалиётларни бахона қилиб, хозирда Шарқий Туркистонни бир йўла босиб олди.

Хитой халқаро сиёсий майдонда, халқаро таъсир қувватига эга мустамлакачи давлатлар билан яширин шартнома имзолаган. Унга кўра Хитойга, иқтисодий ўникиши учун жуда катта имкониятланга эга бўлиш шароитлари пайдо қилиб берилди. Натижада Хитой дунё бўйлаб иқтисодий ишларини ўниктириш имкониятини қўлга киритди. Шу кунга келиб у, хом ашё кризисига учраб бораяпти. Бу эса уни иқтисодий кризисга олиб боради.

Хитойни бу холатдан, фақат кенгайиш, яъни бошқа юртларни мустамлака қилиш амалиётлари қутқара олади. Шунинг учун у, АҚШ томонидан, уни қўрқитиш учун атайин пайдо қилиниб келинаётган вахимали холатлардан, ўз манфаати йўлида фойдаланиб олмоқчи бўляпти.

Лекин бу асосий муаммо эмас. Асосийси, дунё системаси сезиларли заифлашиб бормоқда. Системанинг қуввати уни халқ ва давлатлар қабул қилиши ва химоя қилиши билан аниқланади. Мавжуд халқаро система эса, асосларидан дарс кета бошлади. Хатто демократия онаси номи билан дунё тан олган Европа давлатлари хам, демократиянинг асосларини бирин кетин бузишга мажбур бўлиб боришмоқда. Исломий ўлкалар эса уни халигача эътиқодан қабул қилишгани йўқ. Энди қабул қилишлари мумкинлигидан умидлари хам узилган.

Демак дунё қалқиб турипти. Дунё системаси ўзини ўрнини эгаллаши мумкин бўлган бошқа системани кутиб тургандек. Бу эса мавжуд системанинг хам, унга Хитой томонидан берилган ваъдаларни хам, бекор бўлишини англатади. Шунинг учун Хитой қуролланишга жиддий эътибор бера бошлади. Халқаро қонунлар ва хуқуқ нормаларининг йўқ бўлиши, қандай оқибат ва ходисалар олиб келишини Хитой қаёқдан билсин. Шунинг учун бугун хамма учун, бирор ишни рўёбга чиқаришда нишон ёки бахона бўлиб қолган Мусулмонларни, Хитой хам ўз мақсадларини рўёбга чиқариш учун қурбон келтира бошлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here