Қирғизистон ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ахборот ҳужуми олиб бормоқда
Туркистон:
Қирғизистон милицияси Ўрта Осиёда таниқли уламо Рошод қори Камоловни қамоққа олишга эришганидан сўнг, мамлакатда ўз таъсир доирасини янада кучайтириш мақсадида Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ахборот ҳужумлари уюштириш кампаниясини бошлаб юборди. Улар Ҳизбга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Рошод Камоловни мамлакат телевидениялари орқали очиқчасига террорист ва экстремист, Ҳизб ут-Таҳрир лидерларидан деган баёнотлар тарқата бошлашди. Унинг уйидан қурол-яроқлар чиққани ва ёндириб юборишга уринилаётган китоблар акс эттирилган қадрларни кўрсата бошлашди.
9 феврал куни Рошод қори билан бир вақтда бир қатор Ҳизб аъзолари ҳам ўз уйларида қўлга олингани ҳақида хабар тарқатилди. Уларнинг деярли барчасининг уйларидан муайян миқдорда экстремистик йўналишдаги китоблар, DVD дисклар, ўқ отар ов қуроллари тортиб олинганлиги ҳақида баёнот ва хабарлар тарқатилиб келинмоқда.
Эътиборлик жойи шундаки, бу хабарларнинг барчаси айрим уйлар гумон билан текширилган ва “экстремистик маънодаги адабиётлар” шахслардан тортиб олинган куннинг ўзида ёки эртаси куни телевидения ва матбуот орқали тарқатилмоқда. Қирғиз расмий матбуоти суд ҳукмисиз ёки таниқли расмий амалдор ва экспертлар ва ҳатто ўзларининг қалбаки бўлса ҳам экспертларининг хулосасини ҳам кутиб ўтирмай, тинтув натижасида экстремистик ашё далиллар топилди, деб хабар беришмоқда.
Кейинчалик эса экспертлар томонидан тортиб олинган DVD дисклар болалар мультфильмлари ёки кинофильмлар эканлиги, китобларнинг аксари Қуръон ва Хадис китоблари эканлиги аниқланмоқда. Лекин бу хабарларни матбуот ҳеч қачон тарқатмайди. Тўғрироғи, тарқатишларига милиция ҳам, ҳукумат ҳам рухсат бермайди.
Демак, давлат Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ахборот ҳужуми, балки ҳатто ахборот уруши очмоқчи. Мақсад эса Ҳизбни Қирғизистон фуқороларидан ажратиб олиш. Ёки уни халқ кўз ўнгида жангари ҳаракат олиб борувчи ташкилотлар билан аралаштириб юбориш. Ахборот ҳужумининг асоси мана шу мақсад сари олиб борилмоқда.
Дунёда жуда кўпчиликка маълумки, Ҳизб ут-Тахрир Исломни ҳаётга қайтаришни ўзи учун ғоя деб белгилаган ҳозирча ягона исломий, мабдаий сиёсий уюшма… Ўз мақсади сари Ҳизб фикрий вужуд сифатида дунёнинг деярлик ярмида фаолият олиб бормоқда.
Ўз фаолияти мобайнида Ҳизб тарихида қулай вазиятлардан фойдаланиб, экстремистик (муайян вазиятлар пайдо бўлганда ўз ақида, дастури ёки принципларидан воз кечиб, вазиятдан фойдаланиб олиш) харакатларга берилиб кетиш ҳолати рўй берган эмас. Бундан кейин ҳам Ҳизб фикрий вужуд сифатида, ҳатто Халифалик давлати сояси остида ҳам бирор моддий фаолиятга киришишни ўзи учун ношаръий амал, деб билади.
Қирғизистоннинг ўзини оладиган бўлсак, 2005 йилдаги Акаев режимининг ағдарилишида ҳам, 2010 йилги Бакиев режимининг қулашида ҳам Ҳизб ут-Таҳрир учун ўта қулай фурсатлар пайдо бўлганини Қирғиз элитаси жуда яхши билади. Ўша вақтда давлат ағдариш амалиёти Ҳизб ут-Тахрир партияси эга бўлган қувватнинг яримига ҳам эга бўлмаган кучлар томонидан амалга оширилган эди. Иккала давдат ағдариш амалиётлари ҳам экстремистик кайфиятда амалга оширилди. Буни ҳатто Такабоев ва яна бир қатор сиёсатчилар эфир орқали эътироф этишган ва тан олишга мажбур бўлишган эдилар.
Давлатни ташлаб қочишга мажбур бўлган режимлар ортидан жуда катта сиёсий бўшлиқ пайдо бўлган эди. Вазиятдан деярли барча қувватлар ўз мақсадларида фойдаланишди. Ҳатто баъзи бир қувватлар томонидан талон-тарож қилиш учун атайин шароитлар яратиб берилди. Давлатнинг ўша пайтда тарқатган статистик маълумотларига кўра, қарийб 30 минг тарафдорига эга бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг бирортаси бу харом мол мулк ва амалиётлардан фойдаланиб қолиш ишларига аралашгани йўқ. Ҳукумат томонидан ҳам бу ҳақда бирорта факт бўлган эмас. Ҳизб ўз қувватини бирор замон ёки маконда, ўзи учун моддий манфаат пайдо қилиш учун сафарбар қилган эмас.
Қирғиз давлатчилиги Ҳизб ут-Таҳрир билан курашиш орқали қандай ҳолатларга йўлиқиши мумкин?!
Қирғиз давлати Ислом ва мусулмонларга қарши кураш майдонини очишга уриниб кўрди. Бироқ, жамоатчилик фикри уларга бу курашда муваффақият қозона олмаслигини англатиб қўйди. Чунки Қирғиз жамияти жуда тез суратда исломийлашиб бормоқда. Шунинг учун ҳам давлат томонидан диний ташкилотларга нисбатан концепсия ишлаб чиқиш лойиҳаси илгари сурилди ва қисқа вақт ичида бундай концепсия ишлаб чиқилди. Хавфсизлик йиғинлари ва юрт ичида тарғибот ишларини олиб борган махсус комиссиялар орқали жамият ва ундаги исломий муҳит текшириб чиқилди. Улар келган якуний хулосаларга кўра, жамият Ҳизб ут-Таҳрир томонидан исломийлаштириб борилаётгани ҳақидаги фикр атрофида бирлашишди.
Шундан сўнг Ҳизбга қарши курашиш учун бутун жамиятдаги хизмат ва комитетларни бирлаштириш ишлари юргизила бошланди. Улар олдиларига фақат бир муаммони бартараф этиш, Ҳизб жамоаси ва у кўтараётган Ислом мафкурасининг таъсирини жамиятдан суриб чиқариш масаласини қўйишди. Бунинг учун эса Ҳизб аъзоларини жамият олдида обрўсизлартириш керак эди. Шундан келиб чиқиб, Ҳизбга қарши ахборот кураши бошланди.
Лекин бу кураш Қирғизистон манфаатини кўзлашдан келиб чиққан бирор махсус лойиҳа асосида эмас, балки ташқи “учунчи куч” вакилларининг талаб ва кўрсатмалари асосида бораётганидан Қирғизистон қонунларига хилоф ва баъзида ноқонуний услублар билан олиб борилмоқда.
Давлатчиликнинг асоси қонунийликка эътибор қуввати билан ўлчанишини инобатга оладиган бўлсак, Қирғиз давлатчилиги ўз халқи меъроси бўлган Ислом қадриятлари ва мусулмонларга қарши куфр манфаатлари ва қадриятларини ҳимоя қилиш асосида ҳаракатланиши натижасида давлатчиликни йўқ бўлиб кетиш хавфини пайдо қилади. Ўз навбатида давлатдан зулмланаётган қувватлар ҳам давлатнинг заиф томонларини излай бошлайди. Ҳозирги кунда Қирғизистон ҳокимиятидан муаммо топиш унчалик қийин иш эмас.
Ҳокимият ўз қонунларини оёқ ости қилиш масаласи ҳам ўта жиддий муаммоларга олиб боради. Бунда давлат раҳбариятига нисбатан ичкарида ҳам, ташқарида ҳам ишончсизлик пайдо бўлади. Аста-секин қонунбузарликлар коррупцияни кучайтириб, ноқонуний ҳаракатлар барча тармоқларни қамраб олади.
Қирғиз ҳукумати “учунчи кучлар”дан ўз ҳақини талаб қилиши лозим!
Яқин кунларда Қирғизистон ҳукуматини ишсизлик ва ишсизларни вақтинчалик нафақа билан таъминлаш муаммоси кутиб турипти. Қирғизистон ҳукумати фуқароларини бу нафақа билан таъминлай олмайди. Лекин биз фуқаролар билан бари бир ўз ҳақимиз бўлган нафақани сўрашга мажбур бўламиз. Воқелик шу томон бораяпти. Ҳукумат эса ўз навбатида бизларни хомашё базаси сифатида ушлаб келаётган, саноатлашишдан бизларни тўсиб, ўзлари саноат билан жуда катта бой давлатларга айланган ва ўз фуқоролари учун минимал яшаш даражасида ишсизлик нафақаларини тўлаб келаётган катта, бой донор давлатлардан бизлар учун ҳам нафақа тўлашларини талаб қилишлари керак. Чунки улар дунёни сиёсий ва иқтисодий глобализациялаштираётиб, резолюциялар билан аграр давлатларнинг минимал яшаш даражаларидан пасайтирмай ушлаб туриш ҳақида қонунларни имзолашган. Улар бизларнинг ҳақларимизни ўзлаштираётиб ўз зиммаларига олган мажбуриятлари бор.
Демак, хулоса қилиб айтадиган бўлсак, муаммо мусулмонлар билан Қирғиз ҳукумати ўртасида эмас. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ҳар томонлама ҳолдан тойиб бораяпти. Муаммо улар ўз ҳолатларидан қутулиш учун бирлаша олмай, аксинча ҳар икки томон хам куфр системасидан мадад кутиб ўтирганидан. Куфр системаси асосчилари эса, ўз манфаатлари йўлида бизларни бир бирларимиз билан овора қилиб қўймоқчи. Халққа қарши дектатор режимлар пайдо қилиб, шу ҳукуматлар воситасида мусулмонларни эзишга ҳаракат қилса. Иккинчи томондан бу ҳукуматларга қарши халқ ва мусулмонларни йўналтириб, улар устида ҳар хил инқилоблар номи билан давлат ағдаришлари уюштиради.