Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 24 феврал куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида тегишли органларга мамлакатда экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтириш вазифасини топширган ва керакли чораларни кўриш зарурлигини белгилаб ўтган эди.
Назарбоевнинг бу чиқиши ортидан Қозоғистон ҳукумати ўқувчиларнинг масжидларга намоз ўқишга бориши туфайли дарсларни қолдираётганларидан “ташвиш” билдирди. Бу орқали расмий ҳукумат куч органларига “экстермизм”га қарши курашда қайси йўлдан бориш зарурлигини белгилаб берди.
Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлигининг диний ишлар бўйича қўмитасига кўра, бундай ҳолат айниқса Қизилўрда вилояти мактабларида кенг учрамоқда.
“Албатта, давлат диндор оилаларнинг болалари тарбиясига таъсир кўрсатиш фикридан йироқ. Бироқ ҳеч ким диний ҳуқуқларини рўкач қилиб ўзидаги мажбуриятларни бажаришдан воз кечиши мумкин эмас”, – дейилади қўмита мурожаатида.
Расмий идоралар шунингдек дарсларни мунтазам қолдираётган ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳам мурожаат қилиб, боланинг ўрта маълумот олиши учун ота-она масъул эканини таъкидлайди. Бу нафақат давлат қонунларига биноан, балки диний тартиблар бўйича ҳам шундай қаралиши тўғридир, деб айтади қозоқ расмийлари.
Бундан аввал Қозоғистон ҳукумати мамлакат ҳудудида экатремистик гуруҳларнинг фаоллашганини баҳона қилиб ўқувчи қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишини тақиқлаган бўлса, кейинчалик мусулмон эркакларнинг сақол қўйишига тўсиқ қўйди.
Шунингдек, расмий ҳукумат давлат ишхонларида ходимларнинг намоз ўқишини тақиқлашга уриниб кўрган, бироқ бу ташаббус кўпчилик томонидан қувватланмаган эди.
Марказий Осиёда жойлашган республикалар раҳбарлари ўз мустабид режимларини ўрнатиш ва мустахкамлаш йўлида “исломий хавф”, “терроризмга қарши кураш” ҳамда Ислом ва мусулмонлардан ваҳимага солиш қуролидан унумли фойдаланиб келишмоқда.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 1999 йил 16 феврал, 2004 йилнинг март ва апрелида уюштирилган Тошкент ва Бухоро ходисалари, шу йилнинг 30 июл куни Ўзбекистон Бош прокурорлиги, АКШ ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихоналари олдидаги портлашлар ҳамда 2005 йил 13 май Андижон қирғини ортидан нафақат исломий ҳаракатлар, балки дунёвий мухолифатни ҳам сиёсат майдонидан суриб чиқариш учун мустахкам замин ҳозирлаб олган эди.
Ҳудди Каримов каби Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам 2011 йилнинг май ва ноябр ойларида “содир этилган” портлашлар ортидан Ислом ва мусулмонларни таъқиб ва тазйиққа олишни бошлаб юборган эди ва унинг бу зулмлари йил сайин кучайиб бормоқда.
Туркистон:
Мусулмон биродарлар, бизлар қаерда ва қандай ловозим ёки мансаб эгаси бўлмайлик, хаммамиз Оллохнинг қўл остидамиз! У зот бизларни ризқлантиради, ўзимиз ва болаларимизга умр ва саломатлик беради! Хохласа шуларнинг хаммасини бир зумда олиб қўяди! Оллох ўзининг Рахмон сифати билан, фосиқлигимизни, осийлигимизни, жохилликларимизни, хатто ўзини инкор қилиб, унинг китобини ва Пайғамбарини тахқирлаётган кофирларни билган холида, вақтинча бўлса хам ўзининг Собир сифати билан уларни хам бизлардек барча неъматлари билан таъминлаб келади!
Ўйлаб кўрайлик! Хаддимиздан ошиб кетмаяпмизми?! Оллохнинг қахри Абама ёки Путиннинг қахридан кучли эмасми?! Ёки бизлар хар бир нарсани Оллохнинг мархаматидан ёки илтифотидан ташқарида ўзимиз қўлга киритиб келаяпмизми?! Тилимизда хамма нарса оллохдан деб унга шукр келтирган холимизда, амалларимизда унинг итоаткор мўъмин ва Мусулмон бандаларини унинг ибодатларидан тўсишга харакат қилсак! Майли дунё остин устин бўлиб кетсин, куфр олами бизларни шу муаммо билан қўрқитаяпти. Биз Мусулмонмизку! Хар биримиз Оллохнинг қўлидамиз ва албатта унинг хузурига қайтамизку! У ерда Назарбоев ёки унданда кучлироқ бирор инсон зоти бизларни Оллохнинг ғазабидан сақлай оладими?!
Биз хар бир ўзини Мусулмон санаган нуфуз эгаларига мурожаат қилмоқчимиз. Куфрга олиб борувчи хукм ва буйруқларга итоаът қилманг. Фақат шунда сизлар учун нажот бор. Негаки сизларни шу куфр жарлиги томон тортиб бораётган, хаддидан ошиб бораётган шахслар, сизларнинг хар нарсага тайёр эканликларингиздан фойдаланишмоқда. Улар яқинда сизларга биз Исломга эмас, фақат террорист ва экстремистларгагина қаршилик қиламиз деб уқтиришган эди. Бугун қаранг, очиқ Исломга қарши сизларни туртишмоқда.
Назарбаев, Ислом ва мусулмонлар хақида яхши фикрлар хам айтганини эшитган эдик. Лекин хозир дунёда энг ёши улуғ призидентлардан бўла туриб, ўзининг арзимас креслосини ушлаб қолиш мақсадида жуда катта хатолар қилиб келмоқда. У хатто Ельцин сингари, ўз манфаатларини ўйлаб тахтидан воз кечиб юбора олмади. Ёки Қозоқ сиёсий элитаси унга шу имкониятни бермаяпти. Ўзларингга ва бир бирларингга зулм қилманглар! Арзимас дунё манфаати учун, вақтинчалик мансабларингга ишониб, шу дунё ва охират азобларига гирифтор бўлиб қолманглар!
Ассаламу алайкум