“ИШИД” раҳбари Бағдодий тўғрисида саволга жавоб

653
0

 Савол: Шу кунларда турли сайтларда “ИШИД” ташкилоти раҳбари Абу Бакр Бағдодий ҳақида шубҳали хабарлар тарқала бошлади. Унинг асл исми Эллиот Симон бўлиб, у яҳудийларнинг Моссад партиясидан эканлиги иддао қилинмоқда. Биз исломий сиёсий Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари бўлганимиз боис ва мусулмонлигимиз туфайли маълумотларни текшириб, унинг тўғри эканлиги тасдиқлангандан кейингина бу хабарни бошқаларга етказишимиз мумкин бўлади. Шунинг учун мен сизларда бу ҳақида саҳиҳ маълумот бўлса, менга ҳам юборишингларни, агар маълумот бўлмаса текшириб кўриб аниқ жавоб топишга ёрдам беришингларни илтимос қиламан. Ўзим ҳам иншаАллоҳ изланаман. Агар ҳақиқатдан ҳам Бағдодий Эллиот Симон бўлиб чиқса, буни Умматга етказиш учун жиддий ҳаракат қиламиз, бордию булар асоссиз ёлғон хабарлар бўлса, Умматни бўлинишига сабаб бўлувчи бу хабардан Умматни огоҳ этишимиз керак. Аллоҳнинг Ўзи ишларимизга ёрдам берсин ва нусрати билан кўзларимиз ва қалбларимизни шод айласин.

Туркистон:

Жавоб: Ва алайкум ассалом.

 Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий Ҳизб эканлигидан бошқа жамоалар вакиллари ёки амирларининг таржимаи ҳолларини тафтиш қилиш билан шуғулланмайди. У ҳар қандай шахс, ҳизб ёки жамоанинг олиб бораётган ҳаракат фаолиятига эътибор қаратади ва шунга кўра уларга ва уларнинг муайян ҳаракатларига нисбатан ўз позициясидан туриб, лозим бўлса муносабатини билдиради.

 Ҳизб ут-Тахрир Ислом мабдасига асосланган Ҳизб эканлигидан ношаръий бирор ҳаракат орқали муайян манфаатни рўёбга чиқариб олишни ўзи учун ман қилиб, шунга далолат қилувчи бир қанча фикрларни табанний қилган. Шунинг учун Бағдодий ёки бошқа исломий ҳаракат номи остида ҳаракат олиб бораётган уюшмаларнинг ҳар бирининг олиб бораётган ҳаракатларидаги шаръий ва сиёсий хато ёки муваффақиятларига эътиборини қаратиб, керак бўлса ўз муносабатини билдириб келади.

 Матбуотдаги Бағдодий ҳақидаги маълумотларга келсак, Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам, “Боши майиз сингари қора инсон ҳақни гапирса, қабул қилинглар”, деганларидек, инсоннинг илгариги таржимаи ҳоли қандай бўлишидан қатъий назар, биз унинг бугунги ҳолатига эътибор беришимиз керак бўлади. Чунки, Ислом эшиги ҳатто Обама учун ҳам очиқ. Тавба эшиги ҳам ҳудди шундай. Биз бу эшикларни беркитишга ҳаракат қилишимиз жоиз эмас. Аксинча, бу эшикни кофир ёки адашган инсонларга кўрсатиш ва уларни шу эшикдан олиб кириш бизларнинг асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам Маккадаги яширин ҳолатларида даъват олиб бораётиб, “ Аллоҳим бизларни икки Умарнинг бири билан қувватлантиргин”, деб дуо қилганларида Абу Жахлни ҳам назарда тутган эдилар.

 Бағдодий етакчилик қилиб келаётган ташкилотнинг асосий хатоси ҳам ҳудди шунда эмасми? Улар мусулмонларга нисбатан “такфир” тушунчасидан келиб чиқиб ёмон муомалалар қилишди. Ҳатто уларга тавба қилишларига имкон ҳам беришмади. Ношаръий йўл билан ўзларини “Ислом давлати”, деб эълон қилиб олишди. Натижада мусулмонларда уларга нисбатан нафрат пайдо бўлди. Куфрга хизмат қилиб келаётган ҳукумат вакилларида ёки интелегенция вакилларимиз, деб келишаётган зиёлилар қатламда, ҳатто масжид имомларидан тортиб, дин вакилларигача улар кўтарган тушунчалардан хадиксирай бошлашди. Бу эса жамиятимизнинг асосини ташкил этувчи етакчи қатламни Ислом ва мусулмонлардан қўрқадиган, уларга ишонмайдиган ҳолатга олиб бормоқда. Ўз навбатида бу тушунчалар мусулмонларнинг ўзаро бўлинишига сабаб бўлмоқда.

 Ҳукумат вакиллари, куч органлари ва ҳарбий ходимлар, интелегенция вакиллари ва бошқа барча жамият аъзолари ўзларини мусулмон санашса, демак улар мусулмон ҳисобланишади. Фақат уларнинг ичида баъзилари, ўзларининг муайян ҳаракатлари (куфр келтиришлари) билан кофир (муртад) ёки баъзи ҳаракатлари билан қаттиқ гуноҳкор қилиб олишлари мумкин. Баъзи соҳалар эса умуман мусулмонлар учун ҳаром. Ҳар иккала ҳолатда ҳам муайян шахсларнинг ҳаракатлари ёки хатоларига қўра, бутун бир соҳа вакиллари устидан ҳукм чиқарилмайди.

 Шунинг учун бизлар билишимиз керакки, юқоридаги Бағдодий ҳақидаги фикрлар куфрнинг сиёсий ўйинларидан бири бўлиши мумкин. Бу билан АҚШ бутун оламга “ИД” номи остидаги ташкилотни ўзининг қўл остида эканини ва у бу ташкилотни хоҳлаган томонига йўналтира олиши мумкинлигини англатиб қўймоқчи бўлади. Масалан, Қирғизистонда шу ташкилот вакиллари кучайиб бораётганидан ваҳима пайдо қилди. Қирғиз давлати бу ундай эмаслигини билмаслиги мумкин эмас эди. Лекин қирғиз ҳукумати “ИД” ташкилотидан эмас, уни олиб келиши ёки унинг номидан ўзи иш олиб бориши мумкин бўлган АҚШдан қўрқди. Бошқа юрт ва давлатлар ҳам ҳудди шу каби АҚШдан қўрқа бошлашади.

 Шунинг учун бизлар ҳар бир ҳаракатимизда шаръий ҳукмга маҳкам боғланиб, фақат Ислом ва мусулмонлар манфаатини кўзлашимиз лозим. Куфр найрангларини кўра билишимиз ҳам шаръан вожиб иш эканлигидан, буни рўёбга чиқариш учун сиёсат билан доим бирга боришимиз ҳам ўз-ўзидан вожиб бўлади. Акс ҳолда ўзимиз билмаган ҳолда куфрнинг режаларини ривожига ҳисса қўшиб  қўйишимиз мумкин.

 Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1 COMMENT

  1. Хом хаелар мусулмонларди куен килиб куйдилар,сизларни деб узбекистондаги мусулмонлар камакхоналарда чириб ятибди хадеб узиларди мактамай айибиларди куришти билилар инсонди конунини химоя килган одам аник кофир будили жиход килишдан куркселар жим утирилар,килятканларди кавламасдан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here