АҚШ Ироққа қурол етказиб беришни давом эттирмоқда

715
0

 “РИА Новости” хабар қилишича, АҚШ ҳукумати ўтаётган ҳафтада Ироққа умумий қиймати тахминан 18 миллион долларни ташкил этувчи қўшимча қурол-яроқ етказиб берган. Бу ҳақида Пентагоннинг расмий вакили полковник Стивен Уоррен сешанба куни хабар берди.

 Ироқ қуролли кучларига жумладан, 10 минг дона “М-16” русумидаги автомат, шунча миқдорда лазер нури билан нишонга олиш мосламалари ва ўқ-дорилар етказиб берилди. “Рейтер” агентлигини хабар қилишича, қурол етказиб бериш жараёни 22 кунда амалга оширилган бўлиб, бу белгиланган меъёрга қараганда тўрт баробар тез ҳисобланади.

 Уорреннинг сўзларига кўра, Ироқ ҳукумати 15 феврал куни АҚШдан лазер орқали нишонга олиш тизимлари билан жиҳозланган 232та “Хеллфайр” (Hellfire) русумидаги ракеталар олган. Ироқ ҳукумати ўтган йилда ҳам бир ярим мингдан зиёд шундай ракеталар олган эди.

 Туркистон:

Мустамлакачи АҚШ ҳукумати Ироқни бевосита босиб олиб Ислом ва мусулмонларга қарши мислсиз жиноятларни содир этди. Унинг макру ҳийлалари ортидан ироқлик мусулмонлар шиа ва суннийга бўлиниб, ҳозирга қадар бир-бирлари билан қирпичоқ бўлиб келишмоқда.

  Содир этган шунча жиноятлари камлик қилганидек, АҚШ ҳукумати “Ислом давлати” таҳдидини баҳонаси билан мусулмонларни бир-бирларига қарши курашишлари учун уларни қуроллантиришни давом эттириб келмоқда. Ўтган 2014 йил охирларида АҚШ ҳукумати Ироқдаги “Ислом давлати” ташкилотига қарши курашда нафақат Ироқ армияси ва курд кўнгиллиларини, шу билан бирга сунний қабилаларнинг бўлинмаларини ҳам қуроллантириш режасини ишлаб чиққан ва уларни қуроллантиришга маблағ ажратишга қарор қилган эди.

  АҚШ сунний қабилаларнинг бўлинмалари учун умумий қиймати 24 миллион долларга тенг бўлган қурол-яроғ етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилган эди. Бу АҚШнинг Ироқдаги “Ислом давлати” ташкилотига қарши кураш доирасида ироқликларга кўрсатадиган ҳарбий ёрдамининг кичик бир қисмидир.

   Барак Обама маъмурияти ушбу дастур учун 1 миллиард 618 миллион доллар сарфлашни режалаштирган бўлиб, бунинг 1 миллиард 240 миллиони Ироқ армияси ва хавфсизлик кучларига, 354 миллиони эса курд кўнгилларини молиялаштиришга йўналтирилиши хабар қилинган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here