Президентлик бошқарув тизими афзалми ёки Рошид Халифаликми?

564
0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган Элазиг шаҳрида ташкил қилинган йиғинда Туркия учун янги бошқарув шакли лозимлигини урғулади.

“Яна ҳам тезроқ қарор қабул қилиш ва ишларни тезроқ амалга ошириш учун Туркиянинг янги бошқарув тизимга эҳтиёжи бор. Бунинг номи президентлик бошқарувдир, яъни раҳбарлик тизимидир. Бизнинг қадимий давлатимизнинг бошқарув шакли ҳам асосан шундан иборат бўлган. Номи нима бўлса бўлсин, биз тарихимизда шуни кўрамизки, аксарият халқнинг дастагини, тасдиғини ва розилигини олмаган бошқарувчилар давлат тепасида қолиши мумкин бўлмаган”, деди президент Эрдоган.

Ҳозирги кунда Туркияда президентлик бошқарув тизими диққатни жалб қиладиган даражада баҳс мунозарага сабаб бўлмоқда. Бу тизим жуда яхши бошқарув тизими сифатида жамиятга талқин қилинаётганига гувоҳ бўляпмиз. Хўш, ҳақиқатдан ҳам шундайми? Президентлик бошқарув тизимининг кундалик ҳаёт тарзимизга қандай таъсири бор? Ундан ҳам муҳими Президентлик бошқарув тизими Аллоҳ Таоло рози бўладиган бошқарув шаклими? Қандай бошқарув шакли Аллоҳ Таолони рози қилади ва кундалик ҳаёт муаммоларига тубдан ечим бера олади?

Бу каби саволларга жавоб топиш ва Рошид Халифаликни инсонларнинг ёдига солиш истагида Туркиядаги Ҳизбут Таҳрир йигитлари кенг қамровли конференция ташкил қилди.

Иордания, Ливан ва Мисрдан ташриф буюрадиган азиз меҳмонлар иштирокида ўтадиган “Президентлик бошқарув тизими афзалми ёки Рошид Халифаликми” номли конференцияга Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти барча инсонларни даъват қилади.

Конференцияда доктор Аҳмад ал-Қасос, доктор Иёд Кунайбий, Шариф Зойид ва Маҳмуд Қор сўзга чиқиши кутилмоқда. Бу конференция эркакларга хосдир.

Конференция вақти 2015 йил 3 март. Соат 18:30

Манзил: Истамбул шаҳри, Узкудар район, Боғларбоши маданият маркази.

Алоқа учун телефон 0212 631 6526

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here