Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини навбатдаги қўлга олиниши

636
0

 Иссиқкўл вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумотига таяниб “K-News” ахборот хизматининг 10 феврал куни тарқатган хабарига кўра, “Милиция ходимлари Актерек қишлоғида яшовчи тўрт нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини қўлга олган. Қўлга олинганлар 44 ёшли Талантбек Т., 43 ёшли Алмазбек А., 45 ёшли Акилбек К. Ва 38 ёшли Назир Ж. лардир. Қўлга олинганлардан 14 китоб, 42 варақа, 9 ёзув дафтари, Ҳизб ут-Таҳрир экстремистик ташкилоти ғояларини тарғиб қилувчи 4та DVD дисклар ҳамда тегишли ҳужжати бўлмаганИЖ-17” ўқотар қуроли олинган. Мазкур ҳолатбўйича қўлга киритилган материалар ҳуқуқий баҳо бериш учун Иссиқкўл вилояти бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига жўнатилган”

Қирғизистон ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси аъзоларига нисбатан бўлган салбий муносабати ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонларга очиқ душман эканлигига далолат қилади. Бу ҳукумат мамлакат бошқарув тизгинини ўз қўлида сақлаб қолиш мақсадида мухолифат кучлари билан ҳар турдаги рақобат, фирибгарлик ва коррупция ботқоғига ботиб бўлди.

 Бу ҳукумат вакиллари Аллоҳдан қўрқмай одамларни алдаб мамлакатнинг табиий бойликларини талон-тарож қилмоқда, одамлар фаровонлиги ҳақида қайғуриш ўнига халқни ғам ва мусибат чуқурига итармоқда. Ҳукумат халқ муаммосини қандай хал этиш тўғрисида ўйламайди, балки уларни одамлар устидан бошқарувчи қилиб қўйган ўз хўжайинларини қандай қилиб рози қилиш тўғрисида ўйлайди. Ёш авлодни зарарли дунёвийлик мафкураси билан тарбиялаб, ёшлар орасида атайин алкогол ва наркотикка боғлиқликни кучайтириш орқали итоаткор ва ожиз қулларни яратмоқда. Ҳар йили мамлакатда турли хил маиший низолар, наркотик моддалар истеъмоли ва спиртли ичимлик таъсири остида автохалокатлар учраш орқали минглаб обамлар халок бўлмоқда.

 Қачонки, халқ ичидан чиққан одамлар ҳукуматнинг ёмонлиги ва маломатидан қўрқмай ҳукумат юзига ҳақиқатни очиқ айтсалар, бу ҳукумат ҳалол ва халқнинг энг сара вакилларини жиноятда айблайди. Ҳизб аъзолари Исломга чақириш орқали, шахс муаммоларини Ислом асосидаги ечимини беришади. Ислом инсон ҳаёти, жамият ва давлат учун яроқли тузум бўлиб, одамнинг ҳаётида юзага келадиган ҳар қандай муаммога ечим беради.

 Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Қирғизистон халқининг муносиб вакиллари, ўз фарзандларининг ғамхўр ота ва оналар бўлиб, ўз Яратувчилари розилигига эришишга йўлида одамлар учун нажот нури – Исломни кўтариб чиқмоқдалар. Халққа бегона бўлган дунёвийлик ва миллатчилик ғояларидан одамларни қутқариш учун ҳаракат йигитлари одамларни Ислом динига асосланган Ҳизб дастурлари билан тарбиялаб, мусулмонларнинг соғлом вакилларини етиштириб чиқаришга интилмоқдалар. Ҳизб даъватларини эшитган одамлар муаммони ечими Исломда эканлигини англаб етмоқда ва янада кўпроқ Ҳизб ғояларига интилмоқдалар.

 Бу ҳақиқат амалдаги ҳукуматнинг ғазабини қўзғатмоқда. Ўз жиноятларини оқлаш учун ҳукумат террорист образини ўйлаб топди, бу – Ислом ва мусумонлардир. Ҳизбнинг асл аъзоларини қамаш ва айблаш орқали расмий ҳукумат Ҳизб ут-Таҳрир даъватини тўхтатишга уринмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир пайғамбарлик минҳожи асосидаги исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида фикрий ва сиёсий кураш олиб боради ва Аллоҳнинг изни билан ўз йўлидаги ҳар қандай тўсиқларга қарамай бу даъват ўз мақсадига эришади.

 Аллоҳ Таоло айтади:

“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, бехуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламасалар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди”.  [9:32]

 18 феврал 2015 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here