Путин Сисига калашников совға қилди

552
0

Россия президенти Владимир Путин Мисрга уюштирган сафарида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига “Ak-47 Калашников” русумли қурол совға қилди. Бу ҳақида президент сўзчиси Аъло Юсуф баёнот берди. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Путиннинг бу ҳадяси Россия ва Миср ўртасида амалга оширилиши режалаштирилган қурол-яроқ битимининг бир ифодасидир.

Миср матбуоти Путиннинг Қоҳирага қилган сафари давомида икки давлат ўртасидаги уч миллиард долларлик “Қурол-аслаҳа” битимига имзо чекилиши кутилаётганини очиқлади. Миср матбуоти тарқатган хабарга кўра, “Қурол-аслаҳа” битимининг молиявий тарафи Бирлашган араб амирлигининг зиммасига тушади.

Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси Россия президентининг Мисрга қилган зиёрати террорга (Исломга) қарши курашда Миср ҳукуматини дастаклаш эканлигини қайд этди

“Жаноб Путиннинг бундай бир шароитда амалга оширган ташрифи террорга қарши жанг олиб боришимизга бизга ёрдам қўлини чўзишни ифодалайди”, деди Миср президенти.

Ас-Сисийнинг таъкидлашича, Миср ҳарбийлари террорчиларга (мусулмонларга) қарши курашни кучайтираётган бир пайтда, Миср армиясининг салоҳиятини кучайтириш учун Россия билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш ўта муҳимдир.

Пойтахт Қоҳирадаги Қубба саройида ташкил қилинган муштарак матбуот анжуманида нутқ сўзлаган ас-Сиси Миср Ҳукумати Женева конференциясига мувофиқ Сурия масаласининг сиёсий ечимини қўллаб қувватлашини билдирди. Ўз навбатида Путин ҳам Сурия инқирози учун сиёсий ечим излаётганлигини ва бу мавзуда Сурия мухолифати билан режим ўртасидаги музокараларга мезбонлик қилаётганлигини айтиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here