НАТО вакиллари Қазоғистонга келишни режалаштиришмоқда

499
0

 “ҚазТАГ”нинг хабар қилишича, НАТО вакиллари делегацияси жорий йилнинг биринчи ярмида Остонага келишни режалаштиришмоқда.

 “Жорий йилнинг биринчи ярмида биз Остонада НАТО вакилларини кутиб олишни, шунингдек йилнинг иккинчи ярмида қўшма оммавий тадбир ўтказишни режалаяпмиз”, – деди Эстониянинг Қозоғистондаги элчиси Яан Рейнхольд.

 Шунингдек Рейнхольд бўлажак учрашувларда томонлар ўртасида ўзаро ишончга асосланган мулоқотлар бўлиб ўтишига умид билдирди. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон НАТОнинг Марказий Осиё минтақасида хамкорлик, барқарорлик ва тинчликка даъват қилиш йўлида фаол ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

 Унинг сўзларига кўра, НАТО ва Қозоғистоннинг бўлажак ҳамкорликдаги фаолияти “Тинчлик учун ҳамкорлик” дастури доирасида бўлиб ўтади. Бу ўринда сўз, тинчликпарвар кучларни ривожлантириш ва тажриба алмашиш ҳақида бормоқда.

 “Украинадаги сўнгги воқеалардан сўнг дунё сезиларли даражада ўзгарди. Биз НАТОнинг аҳамиятини ҳамкорларимизга янада самаралироқ тушинтириб бериш ва етказишга ҳаракат қилмоқдамиз. НАТОнинг фаолияти фақатгина ҳарбий ҳамкорликка асосланмаслигини етказиш керак. Жамиятни НАТОнинг мақсад ва вазифалари билан таништириш учун энг яхши восита жамоатчилик дипломатияси ҳисобланади”, – деди Рейнхольд.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here