Маркази Британияда жойлашган “Охфам” халқаро хайрия ташкилоти ўтказган тадқиқотга кўра, келгуси йилда дунёдаги энг бой бир фоиз одамнинг бойлиги қолган бутун инсонларнинг бойлигига тенг келади. Яъни бир фоиз инсон 2016 йилда дунёнинг ярим бойлигига эгалик қилади.
Қашшоқликка қарши курашувчи “Охфам” ташкилотининг ижрочи директори Винни Биянийма берган баёнотида умумий даромад тенгсизлиги, лол қолдирадиган даражага ўсиб бораётганлигини билдирди.
“Дунёдаги энг бой шахслар билан қолган инсонлар орасидаги жарлик жуда тез суръатда кенгайиб бормоқда”, деди Винни Биянийма.
“Охфам” ташкилоти муаммони ҳал қилиш учун ўзининг режаларини таклиф қилди. Унинг ҳисоботида қайд этилишича, асосий мавзу қилиб олинган даромад тенгсизлигининг олдини олиш учун бойларни кўпроқ солиққа тортиш, солиқ тўлашдан қочиш йўлларини тўсиш ва бунинг учун жиддий чора тадбирлар кўриш лозимдир.
“Охфам” халқаро хайрия ташкилоти 1942 йилда Британиядаги “Охфорд” университетида ташкил топган. Бу ташкилот 90 давлатда фолият юритадиган 17 халқаро ташкилотни ўз қаноти остида бирлаштиради. Ташкилотнинг вазифаси қашшоқликка барҳам бериш, камбағал ва табиий офат қурбонларига ёрдам беришдан иборатдир. Бу ташкилот юзага келганига ярим асрдан кўпроқ вақт ўтганига қарамай, қашшоқлик барҳам топиши ўрнига янада кучайганлиги кузатилмоқда.
Масалан, дунёдаги одамларнинг бир фоизидан иборат энг бой кишиларнинг бойлиги 2009 йилда 44 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2014 йилда 48 фоизга етган. Агар шундай вазият давом этадиган бўлса, бир фоиз бойлар 2016 йилга бориб дунёнинг жами бойлигининг 50 фоизидан кўпроғига эга бўладилар. Бу рақамлар айнан мана шу Офхам ташкилотининг изланиши ортидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилди.
73 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Охфам” халқаро хайрия ташкилоти гарчи яна 73 минг йил ҳаракат қилса ҳам бу муаммони ҳал қила олмайди. Чунки бу муаммони ҳал қилиш учун бойларга кўпроқ солиқ солиш эмас, балки дунёдаги мол-мулкнинг адолатсиз тақсимланишига чек қўйиш лозим. Бу эса Ислом низомидагина мавжуд холос. Демак ўз-ўзидан маълумки, қачон Ислом низоми ҳаётга қайтса бу каби муаммолардан асар ҳам қолмайди.
Туркистон:
Капитализм системасининг асоси бўлган демократия мафкураси, шахс эркинликларини ҳимоя қилиш асосига қурилган. Бу ақида, инсонларнинг ҳаётларидаги мажбурий давом этадиган доимий алоқаларни тартиблаштириш инсонларнинг ўзларининг қўлларида, бу алоқаларни тартиблаштирадиган омил қонун эканлигидан, уни ишлаб чиқувчи инсон мутлоқ эркин бўлиши лозим деган фалсафани илгари суради. Доимий алоқалар эса, иқтисодий (бир бирлари билан мол айрибошлаш), ижтимоий (эркак билан аёл ўртасидаги муомилалар), сиёсий (мавжуд қонунлар асосида бир бирини бошқариш)…. масалаларидан келиб чиққан бўлиб, уларнининг ҳар бири давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ушбу муҳофаза қилинадиган алоқалар учун қонун қоидалар, инсонлар томонидан ишлаб чиқилиши лозим эканлигидан, инсонлар шахс, фикр, мол ва эътиқод эркинлигига эга бўлишлари керак деб билишади.
Юқорида капитализм системаси тузм сифатида муқаррар кризис ҳолати томон бораётгани яққол воқеъда кўриниб турибди. Ундаги шахсларни мулк эркинликларини ҳимоя қилиш масаласи нотўғри асосда қурилганидан, вақт ўтиши билан мулк бир гуруҳ шахслар қўлига ўтиб қолиши табиий содир бўлади. Бу мулклар капиталист шахслардан, фақат давлат ағдариш ёки бошқа халқ қўзғалонлари йўллари билан оддий халққа қайтариб олинган тақдирда ҳам, система сақланиб қолаверса, яна вақт ўтиши билан мулк бошқа бир гуруҳнинг қўлида яна тўпланиб қолаверади.
Юқоридаги “Охфам” ташкилотининг фаолиятининг, вазиятга ҳеч қандай ижобий таъсир кўрсата олмагани ҳам бунга мисол бўла олади. Чунки улар ҳам шахс эркинликлари ҳимояси муқаддас деган демократик асосга эътиқод қилишади ва шу асосдан туриб иш олиб боришади. Булар, бир гуруҳ ҳокимиятдаги демократлар ва иккинчи бошқа ҳокимиятда бўлмаган демократ гуруҳлар томонидан, гўёки муҳосаба ёки хатоларини ўзлари тўғрилаш учун иш олиб бораётган капиталистик системанинг тармоқларидир. Асли иккови олиб бораётган ҳаракатлар ҳам, капитализмнинг инқирозини оддий инсонлардан яшириш мақсадида бораётгани аниқ.