Ўзбекистон раҳбарияти ким томонда эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди

580
0

 Жорий йилнинг март ойида Башар Асад режимига қарши бошланган инқилобга тўрт йил тўлади. Ўтган тўрт йил мобайнида мазкур кураш режим ва халқ ўртасидаги курашдан мафкуралар ўртасидаги тўқнашувга айланиб улгурди. Бу вақт мобайнида Сурияда 200 мингдан зиёд мусулмонлар қурбон бўлиб, қурбонлар орасида ёш болалар ва аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

 Бундан ташқари Марказий Африка республикасидаги мусулмонлар “тинчликпарвар кучлар” назорати остида христиан жангари гуруҳлари томонидан тинимсиз таъқиб ва қирғин қилиб келинмоқда. Бирмада эса террорчи бутпарастлар мусулмонлар устида кўнглилари тусаган жиноятни содир этишмоқда.

 Қолаверса ўтган йилнинг ёз ойида Ғазо секторида Исроил томонидан олиб борилган “Бузилмас қоя” ҳарбий операцияси вақтида икки мингдан зиёд мусулмонлар қурбон бўлди.

 7 январ куни Франция пойтахти Париж шаҳрида пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламни хақорат қилган “Шарли Эбдо” журналига ҳужум уюштирилиши ортидан мазкур журнал Росуллуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва салламни яна бир бор хақорат қилишга журъат қилди. Бунинг ортидан дунёдаги кўплаб исломий юртларда, хусусан Қирғизистонда ҳам “Мен Пайғамбар алайҳиссаломни яхши кўраман” шиори остида кўп минг кишилик норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.

 Юқорида санаб ўтилган ходисалар юзасидан бирор муносабат билдиришга, лоақал мусулмонларга ҳамдардлик изҳор қилишга ҳам ярамаган Ўзбекистон ҳукумати розилиги билан Тошкент ва Бухоро шаҳарларида махсус концертлар уюштириладиган бўлди.

 Расмий ҳукумат “Холокост қурбонлари”ни хотирлаш халқаро куни муносабати билан Исроил ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихоналарига исроиллик пианиночи Ярон Колберг ва германиялик виолончелчи Николас Алтштедтларнинг концертлари уюштиришга рухсат берди.

 Концертлар 27 январ куни Тошкентда, 28 январ куни Бухоро вилоятида ўтказиладиган ва бу концерт учун бупул билетлар тақдим этиладиган бўлди.

 Бу орқали Ўзбекистон ҳукумати ўзини ким эканлигини ва ким билан бўлишни афзал кўришини яна бир бор намоён қилди.

 Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтганлар: Агар сен яшаётган давр одамларидаги Исломнинг аҳволини билмоқчи бўлсанг, масжид эшиклари атрофидаги тўс-тўполонга қарама. Шунингдек уларнинг Ҳаж вақтида “лаббайка”ни айтилаётгандаги шовқинга эътибор берма. Бироқ уларнинг шариат душманларига нисбатан муносабатларига қарагин! (“ал-Адабуш-шаръия” 1/268).

 Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон қайси қавмни яхши кўрса, албатта ўша қавм билан бирга тирилади!” , деганлар. (Табароний ривояти)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here