Қирғизистоннинг қарзи ЯИМнинг 57 %ига етди

486
0

Қирғизистон молия вазирлиги чиқарган маълумотга қўра, мамлакатнинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 57 %ига етган.

Муассасалар аро ишчи гуруҳ тарқатган маълумотга кўра, ҳозирги пайтда Қирғизистоннинг қарзи 3 миллиард 800 миллион долларга етиб қолган. Шундан 3 миллиард 420 миллион доллари хорижий давлатлардан олинган қарзлардир. Ташқи қарзнинг ярмидан кўпроғи Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банкидан олинган қарзларни ташкил қилади. Шунингдек, Қирғизистон катта миқдорда қарз олган давлатлар сафига Хитой, Россия, Япония ва Туркия киради.

Гуруҳ раҳбари Санжар Бекенов бу даҳшатли кўрсаткич эканлигини айтиб, давлат қарзларнинг ишлатилишини назоратга олиш ва унинг тўланишини таъминлаш бўйича чора кўрмаётганлигини танқид остига олди.

“Давлат ташқи қарз масаласини қандай ҳал қилмоқда? Қандай йўллар мавжуд? Бу саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Бизда ташқи қарзлар ялпи ички маҳсулотнинг 60% идан ошмаслиги ҳақида қонуний чеклов бор. Ҳозир ташқи ишлар вазири Лаврованинг айтишича, 57%га етиб қолипти. Шундай бўлса-да давлат буни муаммо ўрнида кўрмай, чет ўлкалардан янги-янги қарз олишга мажбур бўлмоқда. Бироқ нима учундир, шу кунгача олинган қарзларни давлат қайси тармоққа ишлатиб, қандай сарфлади, деган саволни ҳеч ким ўртага ташлашни истамайди. Мана шу олинган қарзларни қаерга ишлатилганглиги ҳақида текширув ўтказиш лозим. Унинг қанчаси ейилиб кетди? Ёки ейилган йўқми? Буларни назоратга олиб, кейин қўшимча қарз олсак яхши бўларди”, дейди Санжар Бекенов.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг маълумаотига кўра, давлат ташқи қарзининг бир миллиард долларга яқини Хитойдан олинган. Бу қарзларнинг аксарияти энергетика ва йўл қурилиш ишларига сарфланган. собиқ ташқи ишлар вазири Акылбек Жапаров Хитойдан олинган қарзларнинг хатари ҳақида тўхталди.

“Кейинги пайтда қарзларнинг аксари Хитойдан олиняпти. Биз халқаро сарф харажат институтларидан қирқ йил муддатга 0.7-0.8 %га қарз олган бўлсак, Хиойдан олган қарзларимиз 3%гача бўлмоқда. Бу жуда оғир юк. Аммо шунга қарамай, давлатимизнинг Хитойдан қарз олишга иштиёқи баланд. Мен ҳам қўшнидан қарз олишга қаршиман. Чунки бу бизнинг хавфсизлигимизга таҳдид туғдиради. Агар биз қарзни тўлай олмайдиган бўлсак, келажак авлодимиз учун бу қарз оғир мерос бўлиб қолади”, деди Акылбек Жапаров.

Мутахассисларнинг билдиришича, Қирғизистон ташқи қарзларининг тўлови тахминан йил сайин 100 миллион долларга чиқиши мумкин. Сарф-харажат бўйича мутахассислар давлатни мана шу ташқи қарзларни тўлашнинг қўшимча манбаларини аниқлаш йўл-йўриғини ишлаб чиқмаганликда айблашмоқда.

Туркистон:

Бу жиддий муаммо. Эътибор берайлик, Акаев призидент бўлиб турган пайтдан, Қирғиз ҳукумати ташқаридан қарз ола бошлаган. Лекин бу қарзларни бир соми ҳам унинг ёки ундан кейинги Бакиевнинг зиммасига тушгани йўқ. Қирғизистон халқига тегишли ялпи ички маҳсулот зиммасида қолди. Ҳозирда ҳам Призидент парламент ва министрлар ўзгаришлари амалга ошириляпти, лекин иқтисодий ривожланиш механизми ўзгаргани йўқ. Ҳали ҳам қарз олиш, уни тасарруфоти, ундан қутилиш механизмлари оддий халқдангина эмас, ҳатто сиёсий элитанинг салмоқли қисмидан ҳам сир тутиб келинади. Қирғизистондаги, позиция ёки оппозициядаги бир қатор сиёсий кучларни, ҳокимиятга ундовчи ёки уни ушлаб қолишга тиш тирноғи билан ҳаракат қилдираётган манфаат ҳам, ана шу ташқи ташкилот ёки давлатлардан қарз олинаётган маблағларни тасарруфотидан, ҳиёнат йўли билан олиб қолинаётган қисимларидир.

Тожикистон Хитойдан қарзи эвазига ёки нақд пулга ўз ҳудудидан минглаган гактар ерларини сота бошлади. Бу иш Қирғизистонни ҳам четлаб ўтмайди. Лекин ҳокимиятни эмас. Улар кетаётган коррупциялик талон тарожларда ўзларини жавобгар сезишмаяпти. Фақат оқланиш ҳужжатларини таёрлаш билан аввора бўлишаяпти. Бу эса эртами кеч, яна халқ норозилигини келтириб чиқаради. Шуни билган коррупционер чиновниклар, ўз маблағларини чет ўлкаларга олиб чиқиб кета бошлашди. Баъзилари собиқ ген прокурор А Салянова сингари ўз лавозимларидан бўшаб, чет элга қочиш пайига тушишди.

Шуларнинг ҳаммаси, якка шахсларни алмаштириш билан, бузуқ сиёсий элитани ва сиёсий ситемани сақлаб қолиш оқибатидан келиб чиқди. Энди дунё бузуқ системаси турар экан, Қирғизистон сингари кичик давлатларда, ҳокиятда ислоҳотлар ясаш ҳеч қандай натижа бермайди. Фақат ўша халқаро система томонидан бизларни туртиб бораётган жарликлардан халқимизни огоҳлантириб, у системага қарши курашаётган кучлар бизнинг манфаатимиз учун курашаётганини ҳис қилишимиз лозим. Ҳолатимиз ва салоҳиятимиз даражасида у кучларга ёрдам беришга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки Қирғизистоннинг муаммоси фақат халқаро системанинг нопоклигидан. Ундан қутилиш ҳам, оламий шу системага қарши олиб борилаётган Ислом системасининг маваффаққиятига чамбарчас боғлиқ. Негаки Қирғизистон ҳозирги ҳолатида нафақат муаммоларини ўзи чеча олади, балки ўз чегараларини ҳам ҳимоя қила олмайди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here