Ваҳшийлик бу халқлар саййиди азиз Росулимиз Aни масхара қилишдир

612
0

«Charlie Hebdo» журнали бош қароргоҳига ҳужум қилиниб, 12 киши ҳалок бўлиши ортидан ахборот воситалари жанжалга сабаб бўлган карикатура расмларини, шу жумладан, Муҳаммад Росулуллоҳ Aни таҳқирловчи расмларни қайтадан нашр қиламиз, дея эълон қилди. Германиядаги анти-исломийлик шу даражага етдики, сўз эркинлигини қўллаб, музейларга ҳабибимиз Муҳаммад мустафо Aни масхараловчи, таҳқирловчи барча расмлар илиб ташланди! Бунга жавобан «Эхо Москва» радиоси «Сен Charlie Hebdo журнали ходимлари ўлимига раддия сифатида Муҳаммад пайғамбар карикатураларини қайта нашр қилинишига қўшиласанми», деган саволни тўғридан-тўғри овозга қўйди.

Дарҳақиқат, Ғарб Франция журналига қилинган ҳужумни ўз мабдаси ва қадриятларига қилинган ҳужум деб ҳасоблади ҳамда Исломни ўзининг биринчи рақамли душмани деб билди. Аммо Ғарб Ислом ва унинг ақидавий рамзларига қарши масхаралаш ва таҳқирлаш эшикларини биринчи бўлиб очган ким эканини унутди. Мана, Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Германия канцлери Ангела Меркел билан «Биз террористларга демократик қадриятларимиз ва сўз эркинлигимизни оёқ ости қилишларига, таҳқирлашларига асло йўл қўймаймиз», дея баёнот беришди. Франция собиқ президенти Саркози бундай деди: «Масала демократия ё республика эмас, масала маданият-ҳазоратдир, ҳар бир фуқаромиз қандай йўналишда бўлмасин, бундай замонавий инсон душманларига қарши урушда бирлашмоқлари лозим». Рус мухолафатчиси Михаил Хадарковский бундай баёнот берди: «Мен айтаман, агар матбуот ходимлари ўзларини ҳурмат қилувчи инсонлар бўлишса, Росулни таҳқирловчи карикатураларни қайта нашр қилишлари керак». Бу билан Ғарб мусулмонлардан «Ё динингизни ва пайғамбарингизни парчаланишига кўнасиз – бу демократия қонунидир – ё сизга қарши уруш эълон қиламиз», деган бўлади!

Биз ўз навбатимизда, Одам авлодининг саййиди ва халқларнинг афзали Муҳаммад Aга қилинган айнан шу ҳужум нима билан оқланмасин, албатта ваҳшийлик эканини таъкидлаймиз. Шу билан бирга, биз ўша матбуотчиларнинг ўлдирилиши муаммони ҳал қилмайди, деб биламиз, мусулмонлар ҳурмати эҳтиром этилиши шарт, бунга ҳеч қандай узр ё баҳона қабул қилинмайди.

«Charlie Hebdo» ҳафталик журналига келсак, у маданиятдан ҳам, ҳис-туйғудан ҳам, сиёсий журъатдан ҳам батамом узоқда. Чунки бу журнал қаттиқ молиявий кризисдан ўлар аҳволга тушиб қолиб, ўттиз минг нусхадан ортиқ сотилмай қолганди, ана шунда ушбу карикатурани нашр қилиши билан унга омад кулиб боқди, ҳолбуки, ўзи омадга мутлақо лойиқ эмасди.

Шу ерда 2008 йилдаги бир воқеани эслаймиз. Ўшанда айни журнал Франция президенти Саркозининг ўғли Жанни масхараловчи бир карикатура нашр қилади ва бунинг оқибатида ахборот бўҳрони юз беради, карикатура қилган журналист узр сўрашдан бош тортганда ишдан ҳайдалади. Аммо масала Росулуллоҳ Aга бориб тақалганда эса бу журналистлар ҳуқуқи ҳисобланади!! Хўш, Ғарбнинг туну кун оғиз кўпиртириб мақтанаётган сўз эркинлиги қаерда қолди?! Албатта, буларнинг ҳаммасидан мусулмонларни ўз муқаддас нарсаларининг топталишига мажбуран рози қилиш, рози бўлмаган мусулмонни эса экстремист ва террористга чиқариш мақсад қилинган.

Демократиянинг башараси шу бўлгач, қандай қилиб Ғарб манфаатларига мувофиқ иккита стандартни тарозида тортишяпти, билмадик?! Шунинг учун ҳам ўнтадан ортиқ кимсанинг ўлдириш террористлик ва ваҳшийлик, аммо ер юзининг ҳамма ерида мусулмонларнинг юз минглаб аёллари, болалари ва қарияларини қирғин қилиш эса кўриб чиқиш лозим бўлган масала эмиш!!! Бу капиталистик тузум ўзида ҳеч қандай муқаддас нарсаси йўқлигини, чириб сасиб бўлганини, инсоният учун ваҳший бир душман эканини исботлади.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

 Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here