Тожикистонга Россиядан “юк-200” келиши давом этмоқда

712
0

  Тожикистонда чуқур илдиз отган ишсизлик, коррупция ва таниш-билишчилик иллатлари оқибатида ҳар йили ўн минглаб одамлар чет ўлкаларга, хусусан Россияга иш излаб чиқиб кетишга мажбур бўладилар. Президент Имомали Раҳмон эса халқ мулкини талон-тарож қилиб, оддий халқни қишли-қировли кунларда ҳам бир неча соат электр энергияси бериш билан алдаб қўйиб, Афғонистон, Покистон ва бошқа давлатларга миллиардлаб киловатт электр сотиш, Хитой компанияларига олтин конларини ўзлаштириш учун кенг имкониятлар бериш орқали улкан бойлик тўплаб ётипти.

  Ўз кунини ўзи кўришга мажбур бўлган оддий фуқаролар эса юқорида айтганимиздек, бир бурда нон топиш, яшаш шароитини яхшилаш умидида Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларга иш излаб чиқиб кетишмоқда. Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларини ўз юртларида иш билан банд қилишни уддасидан чиқмагани етмаганидек, уларни чет ўлкаларда ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ҳеч қандай чора-тадбир кўрмай келмоқда. Бунинг натижасида эса оддий инсоний ҳуқулардан ҳам  маҳрум бўлган тожикистонликларни ўз оёқлари билан тарк этган ватанларига темир тобут – юк-200да қайтиб келмоқда.

  Тожикистон меҳнат ва ижтимоий мухофаза вадири Сумангул Тоғайзоданинг ҳисобига кўра, ўтган 2014 йилда Россиядан Тожикистонга 862 муҳожирнинг жасади олиб келинган. Унинг сўзларига кўра, муҳожирларнинг ўлими сабаблари турлича – қотиллик, бахтсиз ходиса ва касаллик.

  2013 йили Россиядан 1006 нафар тожикистонлик меҳнат муҳожирини жасади олиб келинган бўлса, 2012 йили 1055 муҳожир темир тобутларда олиб келинган, улардан 93 нафарини аёллар ташкил этган эди. 2011 йилда эса, чет элдан 816 та Тожикистон фуқаролари жасадлари келтирилинган бўлса, шулардан 51 тасини аёллар ташкил этган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here