Судан ўтиш даври ҳукумати юрт бойликларини мустамлакачи давлатлар компанияларига талон-торож қилишга қўйиб беряпти!

64
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ўтиш даври ҳукумати юрт бойликларини мустамлакачи давлатлар компанияларига талон-торож қилишга қўйиб беряпти!

Судан молия вазири Жибрил Иброҳим «Катта иқтисодий башоратлар» юрт тараққиётининг кўплаб муаммоларини ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади, деди. У бу сўзларни Минерал ресурслар вазирилигида Нил дарёси вилояти билан Қизил денгиз ўртасидаги ҳудудда олтин қазиб олувчи икки компаниялар (Канаданинг «Orca Gold» ва Австралиянинг »PERSES L.L.C» компанияси) билан шартнома амалга ошириш тартибини тезлаштириш бўйича ўтказилган учрашув чоғида айтди.

Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда қуйидагилар таъкидланади:

«Ўтиш даври ҳукумати залолатда давом этяпти. Унга на насиҳат кор қиляпти ва на насиҳатчиларга қулоқ соляпти. Чунки у собиқ режим йўлидан юриб, хусусий самолётлар орқали олтин қазиб олинадиган ерларга бориб, уларни талон-торож қилмоқда, юрт аҳлини эса, булардан маҳрум қилиб келяпти. Аксинча, юрт аҳлидан бирортаси ушбу олтин қазилувчи ҳудудлардан ўз ҳақларини талаб қилса, ажнабий компаниялар ўқидан ёки ҳукумат ўқидан ўлдирилмоқда. Буни Канаданинг «Orca Gold» компанияси ижроий директорининг «ҳукумат ҳудудни ҳар турли ўзбошимча қазиб олишлардан тозалашдек берган ваъдасини устидан чиқди, бу рағбатлантирувчи омил», деган сўзлари тасдиқлаб турибди…

Етар, бойликлар мустамлакачи давлатлар томонидан талон-торож қилиниши ўрнига, келаси авлодлар фойдаланиши учун ер остида қолсин. Зеро, олтин қидириш юрт аҳолисининг кўпчилиги учун касбга айланган экан, нега ҳукумат уларнинг тирикчиликларига қарши курашяпти?!…

Бу ҳукмдорларнинг инсонлар ақлини менсимаслиги ғоят ҳаддан ошди. Масалан, молия вазири ресурсларнинг талон-торож этилишини «Катта иқтисодий башоратлар», деб атамоқда! Ахир, қачондан бери капиталистик компанияларнинг сармоя ётқизишлари юрт аҳлига яхшилик-даромад олиб келган?! Кейин, бу бойликлар юрт ташқарисига контрабанда қилинмоқда, юрт аҳли эса қашшоқликдан қийналиб, очарчилик таҳдидига дуч келмоқда».

Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:

«Туганмас фойдали бойликлар омма бойлиги ҳисобланади. Бу бойликлардан ҳамма бевосита ёки давлатнинг маълум тартиб-интизоми воситасида фойдаланиши мумкин. Ушбу аҳкомлар фақат Ислом давлатидагина, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдагина татбиқ қилинади. Бас, эй Судан аҳли, ушбу давлатни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилинг. Ёлғиз Халифалик давлатигина мустамлакачи кофирнинг қўлини қирқиб ташлаб, бойликларимизни Уммат манфаати учун идора қилади».

Роя газетасининг 2022 йил 3 август чоршанба кунги 402-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here