Истамбулда Зулмга қарши намойиш ўтказилди

723
0

Туркиянинг Истамбул шаҳрида “Туркистан-Дер” халқаро туркистонликлар ҳамкорлик жамияти, “Мазлум-дер” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Шарқий Туркистон Маориф уюшмаси томонидан уюштирилган норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишда Ўрта Осиё ва Россиядаги мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган зулмлар ва Ўрта Осиё мусулмонларининг дунёнинг турли ерларида суйиқасд нишонига айланишлари қаттиқ қораланди.

“Мазлум-дер” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Истамбул шуъбасининг раҳбари Жунайт Сарияшар Қирғизистон, Шарқий Туркистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда зулмлар давом этар экан, бунга эътиборсиз бўлиш тўғри эмаслигини таъкидлади. Сарияшарга кўра, агар Европада битта инсон ўлдирилса барча оммавий ахборот воситалари бутун дунёга жар солишади. Бироқ сон-саноқсиз мусулмонлар қирғин қилинишига ҳеч ким эътибор қаратмайди.

“Сўнги кунларда Францияда қатъий тасдиқланмаган бир ҳодиса юзага келди. Бу ҳодисанинг дунё матбуотида қанчалик ўрин эгаллаганлигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. 12 киши халок бўлди. Бироқ бизга маълум бўлишича, айни ушбу соатларда Ислом диёрларида 300дан ортиқ мусулмон қатл этилган”, деди Жунайт Сарияшар бу ҳақида бирор хабар тарқатилмаганлигига ишора қилиб.

Дарҳақиқат Франция ҳодисаси юз берган куннинг ўзида бир қанча Ислом диёрлари қонга беланди. Биргина Яманда иккита портлаш юз бериб 80 нафар мусулмон қонлар ичида қолди. Бу каби ҳолат Ироқда одатдагидек такрорланиб келмоқда. Аммо бу ҳодисаларни ҳеч ким кўрмайди, эшитмайди, фақат экран остидаги бир неча сатрларда ёзиб ўтказилади холос.

Эътиборли жойи шундаки, ББС ва Озодлик каби машҳур ахборот агентликлари ҳам мазкур намойишни ўз сайтларида ёритишди. Аммо Жунайт Сарияшарнинг юқоридаги сўзларига ўрин берилмади.

“Туркистан-Дер” халқаро туркистонликлар ҳамкорлик жамиятининг раҳбари Бурхон Қовунчи ҳам ўз нутқида муҳожирларга нисбатан суиқасдлар давом этаётганини билдириб, ўтган декабр ойида Абдуллоҳ Бухорийнинг Истамбулда ўлдирилганлигини тилга олиб ўтди.

“Биз – Ўрта Осиё мусулмонлари Туркияга ҳижрат қилишга мажбур бўлдик. Худди Росулуллоҳ С.А.В. Мадинага ҳижрат қилишга мажбур бўлгани каби. Биз Ўрта Осиё халқларининг фарёдларига қулоқ солинишини истаймиз. Биз золим диктаторнинг зулмидан қочиб келдик, Роббим Аллоҳ, деганлигимиз сабабли қийноқларга дучор бўлмаслигимиз учун ватанларимизни ташлаб чиқишга мажбур бўлдик. Бу мусулмонларнинг ҳижрат қилиб келганлиги сабабларини тўғри баҳолаш лозим. Чунки муҳожирларнинг биродарлари уларга ансорлик қилишга мажбурдирлар”, деди Қовунчи Туркия халқи ва ҳукуматига мурожаат қилиб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here