Ислом ва мусулмонларга қарши курашни янада кучайтириш учун янги дарвоза очилди

0
547

  Ўзбекистон жаллоди  Каримов Ислом ва мусулмонларга қарши кенг кўламли кураш бошлаши олдидан 1999 йил 16 феврал “теракт”ларини ўйлаб топган ва ўзининг бу ражасини қайсидир маънода муваффақиятли амалга ошриган эди.

  Мазкур “теракт” содир бўладиган куни Вазирлар Маҳкамаси биносида 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди. Биринчи портлаш президент Каримов келишига 10 дақиқа қолганда – соат 10.45 да мана шу бино олдида амалга оширилди. Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги, Миллий банк, “Искра” кинотеатри олдида, Яккасарой туманидаги ҳовлида портлаш юз берди. Расмийлари баёнотларга кўра, бу ходисалар оқибатида 16 одам нобуд бўлган ва 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ҳодиса содир бўлганидан 10 дақиқа ўтмай Каримов “ҳар қандай хавф-хатарни унитган ҳолда” воқеа жойига етиб келган ва хали содир бўлган вақеа тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар аниқланмагани ҳолда бу ишлар ортида “қўлига қурол олган радикал диндорлар” турганлигини айтиб, айбдорларни ҳам санаб ўтиб улгурган эди. Президент ортидан Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокир Алматов ва миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовлар телевидениеда чиқиш қилиб олдиндан тайёрланган баёнотни беришган эди.

  Шундан сўнг Ўзбекистонда кўзга кўринган мухолифат аъзолари ва мусулмонларга нисбатан қақшаткич кураш бошланган ва бунинг ортидан ўн минглаб мусулмонлар таъқиб ва тазйиққа олинди.

  Худди шундай сценарий 2015 йилнинг 7 январ куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ҳам такрорланди. Барчага маълумки, 7 январ куни ўзининг пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламни ҳажв қилиб келаётган “Шарли Эбдо” сатирик журналига автомат ва гранатомётлар билан қуролланган “террорист”лар ҳужум уюштириб, журналнинг 10 ходими ва икки нафар полициячини отиб кетишган эди.

  Франция президенти Франсуа Олланд ҳам Каримов сингари “жасорат” кўрсатиб, ходисадан ярим соат ўтмай воқеа жойига етиб келди. Ҳолбуки хали барча хавфсизлик чоралари кўрилмаган, у ерга узоқдан бошқарилувчи бомба қўйилган ёки снайперлар пойлаб турган бўлиши ёки такрорий террористик ҳужум уюштрилиши мумкин эди.  Бундай вазиятда президентнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган тан соқчилари ҳар қандай ҳолатда ҳам Олланднинг бу ерга келишларига йўл қўймас эдилар. Аммо қайта ҳужум бўлмаслиги аниқ бўлгани, бу ишлар махсус тузилган сценарий бўйича бораётганлиги сабабли ҳам Олланд “ҳеч нарсадан хайиқмай” воқеа жойига келди ва содир бўлган ходисани “теракт” сифатида баҳолади.

  Бундан ташқари, дарҳол бу терактни амалга оширишда мусулмонлар айбдор эканлиги эълон қилинди. Ҳолбуки террорчилар қора ниқобда бўлиб, уларнинг юзини ҳеч ким кўрмаган эди. Бироқ полиция бу иш ортида айнан мусулмонлар турганлигини маълум қилди. Полиция далил сифатида гувоҳларнинг ҳужум қилганлар “Аллоҳи Акбар” ва “Биз пайғамбар учун қасос олдик”, дея бақирганлигини келтирди.

  Яна шуниси таажубланарлики, журналга ҳужум уюштирган ака-ука Шариф ва Саид Қуашийлар ҳужумдан сўнг бемалол қочиб кетишга муваффақ бўлишган ва худди 2001 йил 11 сентябрда бутун бошли иккита осмонўпар бинони ер билан яксон қилган террористик ҳужумда “террорчи”лардан бирининг паспорти сақланиб қолгани каби, қочиб кетишган автомобилда шахсларини тасдиқловчи ҳужжатларини унутиб қолдиришган.

  Парижнинг шимоли-шарқидаги Жаммартэн-ан-Гёль туманидаги бир омборхонада яширинган ака-ука Қуашийлардан бири Шариф омборхона ишғол қилиниши ва ўзлари полиция томонидан отиб ўлдирилишларидан олдин “BFM TV” француз телеканали журналисти билан телефон орқали боғланиб, ўзларини “Ал-Қоида”нинг Яман бўлими аъзолари сифатида тақдим қилиб, аллақачон шаҳид бўлиб кетган Анвар Авлакийнинг буйриғини бажарганликларини маълум қилган.

  Келтирилган бу далиллар, содир бўлган ходисалар аввалдан тайёрланган сценарий бўйича олиб борилганини ва Франция ўзининг қонуний ҳаққи ҳисоблайдиган Ливан ва Сурияга қайтиш учун ўйлаб топилган ҳаракатдан бошқа нарса эмас. Чунки бугунги кунда “Ислом Давлати”га қарши курашиш учун АҚШ бошчилигида ташкил этилган халқаро коалицияга ҳам Франция жалб қилинмаган ва президент Олланд “Сурия масаласига аралашмаганидан афсус билдирган”и бежизга эмас.

  Каримов уюштирган 16 феврал воқеаси, АҚШ ташкиллаштирган 11 сентябр ходисаси ортидан Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз кураш бошлагани каби, 7 январ “теракти” ҳам бу курашни янада кучайтиришга хизмат қилиши аниқ.

  Бутун дунё мусулмонлари бирлашиб ўзларини ҳимоя қилувчи қалқонлари Халифалик давлатини барпо этмаганларига қадар ҳар қандай разил ва тубан кимсалар Исломий қадриётларни тахқирлашга журъат қилаверади. Мусулмонлар эса ўзларига қарши амалга оширилаётган қирғинлар қурбонлари бўлиб қолаверадилар.

NO COMMENTS