Қозоғистонда миш-миш тарқатганлик учун қамоқ жазоси

625
0

  2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистонда янги жиноят, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия кодекслари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекс кучга кирди. Эндиликда Қозоғистонда миш-миш тарқатганлик учун ҳам жиноий жавобгарликка тортиш жорий қилинди.

1 январдан кучга кирган янги Жиноят кодекси 467 моддадан иборат. Аввалги кодекс 393 моддани ўз ичига олар эди.

Янги жиноят кодексида “Қасддан ёлғон маълумотлар тарқатиш”, деб номланган модда бўлиб, мазкур модда бўйича айбланувчилар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Хусусан, ОАВлари ёки ижтимоий тармоқлар орқали миш-миш тарқатишда айбдор деб топилган шахс энг кам иш ҳақининг 5000 боробаригача жаримага тортилиши, ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши, 2 йилдан 5 йилгача эркинлиги чекланиши ёки шу муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Хабарга кўра, жорий этилган янги жиноят кодекси фуқаролар ҳуқуқлари ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш, замонавий шароитда жиноятга қарши курашни кучайтириш, жиноий қонунчиликни модернизциялашга қаратилган.

Шунингдек, экстремизм ва терроризмни намоён этиш, янги технологиялардан фойдаланган ҳолда радикал мафкураларни тарқатганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.

Янги қонун лойиҳасида хорижий қуролли тўқнашувларда иштирок этганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, бу модда бўйича айбдор деб топилганлар 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Туркистон:

Россия томонидан Қримни аннекция қилиб олиниши ортидан Нурсултон Назарбоев “мамлакат яхлитлигини сақлаш” орқали ўз ҳокимиятини ушлаб қолиш мақсадида кетма-кет янги жазо чораларини қабул қилиб келаётган эди.

  Аввалроқ, 7 апрел куни Қозоғистон Жиноят кодекси ўзгартириш киритилган эди. Янги қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, Қозоғистон ҳудудий яхлитлигини ноқонуний ўзгартиришга чақириқлар учун 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши назарда тутилган.

 Кейинчалик 7 май куни яна бир қонун лойиҳаси қабул қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси бўйича эндиликда Қозоғистонда “шов-шув кўтариш” ва “тартибсизликлар” келтириб чиқарувчи ёлғон хабарларни қасддан тарқатгани учун озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этилди.

 Бу икки қонун лойиҳаси ортидан 4 июн куни яна бир қонун қабул қилинди. Бу қонун лойиҳасига кўра, Аллоҳга иймон келтириб, Аллоҳ нозил қилган қонунлар асосида яшамоқчи бўлган “экстремист ва террористларни” таъқиб ва тазйиқ остига олиш имкони кенгайтирилган эди.

  Энди бўлса бир йўла Жиноят кодексини ўзгартириб қўя қолди. Чунки Ислом оламида содир бўлаётган воқеа ва ходисалар, мусулмонларни тез суръатлар билан ўз Исломларига қайтиши мустабид режимлар халоватини ўғирлаб қўйгани аниқ бўлиб бормоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here