“Алжазира”га интервю берган Сурия миллий коалициясининг собиқ бош котиби Мустафо Саббай Асад режими сақланиб туриши учун ташқи давлатлар ҳар ойда бир миллиард доллар сафлаётганини очиқлади. Саббайнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият тарафидан берилган ваъдалар амалга ошмаганлиги сабабли – Саббайнинг тили билан айтганда – Сурия мухолифатининг сиёсий қаноти ҳисобланган миллий коалиция билан бошқа қуролли гуруҳлар орасида муҳим алоқалар ўрнатилмаган.
“Душманимиз пинагини бузмай ўз халқини ўлдираётган диктатор бўлишига қарамай, ҳар ойда бир миллиард доллардан ёрдам олади. Сурия миллий коалицияси эса ташкил қилинган кундан буён 2 йил ичида 300 миллион доллар ёрдам олди холос”, деди собиқ бош котиб.
Саббай Асад режими қулагандан сўнг янги ҳукумат Аллоҳнинг шариати билан эмас, халқ иродаси билан бошқарилишига ишора қилар экан, айни мақсадда қурилган Сурия миллий колицияси ва муваққат ҳукумат ҳар қандай ҳолатда ҳам қайта қуламаслиги лозимлигини таъкидлади.
“Асад режими қуламас экан, ҳеч бир муаммо ҳал бўлмайди. Режим қулагандан сўнг эса биз барча муаммоларимизни хал этаоладиган иродамиз борлигини бутун дунёга кўрсатамиз”, деди у.
Саббай Алжазирага берган интервьюсида демократияни ёқлаб чиққан Сурия миллий коалицияси Жиҳодий гуруҳлар тарафидан қабул қилинмаганлигини илова қилди.
“Албатта муаммолар бор. Орамизда ихтилофлар мавжуд. Асад режимига қарши курашаётган гуруҳлар билан мустаҳкам диалог қура олмадик. Ҳатто коалиция ичида ҳам кучлар мувозанати ўзгармоқда. Нима бўлганда ҳам, аввал бошдан бизга берилган ваъдаларга вафо қилинганда эди, уруш оқими ўзгаргани каби сиёсатда ҳам олдинга силжиган бўлардик. Сиз билан биргамиз деган дўстларимиз, ортга чекиниб бизни ёлғиз қолдиришди”, деди Саббай.
Саббай сўнги пайтларда Суриянинг бир қанча минтақаларида амалга оширилган АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳужумларига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг очиқлашича, колицияга қўшилган давлатлар орасида фикр ва мақсадларда бирдамлик йўқ. ИШИДни баҳона қилиб бошқа гуруҳларни нишонга олиш оқлаб бўлмайдиган иш экандигига диққатни жалб қилган Саббай АҚШ ва ҳамкорлари 8-10 йил бўйича ИШИДни ҳар кун бомбаласа ҳам бирор бир натижага эриша олмаслигига урғу берди.