Ҳукумат билан мусулмонлар ўртасида жарлик хосил қилишдан ким манфаатдор?

609
0

   Қирғизистон экпертларининг мамлакатга берган сиёсий баҳосини умумий равишда кузатилса, жуда кўп нарса равшанлашади. Бу нарсаларга ойдинлик киритиш учун йирик гегемон давлатларининг исломий юртлар фуқаролари ва давлат аппаратларини ваҳима ва қўрқувда ушлаб туриш учун ўзлари мустамлака қилиб олган давлатлар устида ифлос сиёсатлар юргизишларини тушиниб етиш керак бўлади.

  Халифалик давлати қулатилгач Ислом динини ҳаётга қайтариш йўлида бир қанча жамоатлар вужудга келди. Ташкил топган бундай исломий жамоатлардан жуда кўплари куфр томонидан қўйилган тузоқлар чангалига тушиб, аввалги мақсадларидан чалғиди. Ҳозирги мавжуд жамоатлар буни тушиниб етишса бўлар эди, хали ҳам кеч эмас. Туркиядаги Халифалик давлати Отатурк қўли билан ағдарилди. Ислом юртлари куфр томонидан майда давлатчаларга бўлиб ташланди. Мустамлакачи давлатлар ўз манфаатларини ҳимоя қилувчи заиф мусулмонларни давлат раҳбарлари қилиб тайинладилар. Бугунги кунда мусулмонлар устида ҳукм юритиб келаётган ҳокимлар аввалги ва ҳозирги президентларнинг оқибатларидан ибрат олсалар яхши бўлар эди.

  Ироқ подшоҳи Саддам Ҳусайн Америка манфаати учун итдек хизмат қилди. Саддам Саудия Арабистони ва Қувайт давлатларини қўрқитиб туриш учун ушлаб турилган садоқатли хоин бир раҳбар эди. Унинг оқибати нима бўлди!? Умрининг охригача кофирларга ишонч билан яшади. Гувоҳ бўлганимиз Америка ҳарбийлари Саддам бункеридан миллардлаб нақд пулларни юк машиналарига юклаб кетишганини ахборот воситалари орқали намойиш этилди. Бу ишлар Саддам Ҳусайнни охиргача кофирларга садоқат билан турганини билдиради. Агар Саддам ўз халқини ўйлаганида ҳеч бўлмаганда халқдан тортиб олган бойликларни халққа қайтарган бўлар эди. Ливия президенти Қаззофий топган оқибат қандай бўлди?. Уммат устидан топган икки юз миллиард доллар пули Америка чангалида қолиб кетди ва шунга ўхшаш воқеа-ходисалар ҳозиргача давом этмоқда.

  Эй, мол-мулкка хирс қўйган раҳбарлар!

  Ақлингизни ишлатмайсизларми!? Уммат мулкини талон-тарож қилишдан тийилинглар. Сиздан аввалгиларга насиб қилмаганидек, Уммат ҳисобига тўплаган бойликларингиз сизларга ҳам насиб қилмайди. Америка аввал “Ал-Қоида” жамоати билан бутун дунёни ваҳимага солди, аммо вақт келиши билан уни бахридан ўтди. Бугунги кунга келиб эса “Ислом давлати” билан оламни қўрқувга соляпти. Бу жамоат ичида соддадил мусулмонлар жуда кўп. Бир кун барча ишлар албатта ўз изига тушади. Мусулмонлар ўз ўрталарида келиб чиққан маммоларни ўзлари хал қилади. Қирғизистон республикаси учун мусулмонлар томонидан ҳеч қандай хавф-хатар йўқ.

  Америка, Европа давлатлари ва Россиянинг ваҳималари билан Қирғизистон экспертларининг халқни қўрқувга солиши, ваҳимага олиб келиши бир хил эмасми?

  Давлат раҳбари бошчилигида куч органлари халқни қаттиқ босим остида ушлаб туриши мана шу куфр давлатлари манфаатларини рўёбга чиқариш учун қилинаётган ҳаракатларга ўхшайди. Худди бир нуқтадан бошқариб борилаётган йўналишга ўхшайди. Бундай йўналиш Россия телеканаллари орқали тарқатилган ахборотлардан келиб чиқди. Америка, Ғарб ва Россия бир хил йўналиш олиб бормоқда, бу йўналишларда ҳар бирининг ўз мақсадлари бор.

  Россия бу ишларни ўзининг собиқ ва амалдаги мустамлакаси бўлган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларини ўз чангалида ушлаб туриш учун амалга оширмоқда. Бунга Москвада ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити мисол бўла олади. Мазкур саммитда Владимир Путин йиғилиш аъзоларига ҳарбий соҳада эришган муваффақиятларини намойиш қилди. Марказий Осиёда жойлашган республикалар хавфсизлигини ҳимоя қилиш эвазига эса, Россия ҳукуматига ҳар қандай ҳолатда ҳам чурқ этмай хизмат қилиш талабини қўйди.

  Энди Сурияга кетаётган мужоҳидларга келсак, Қирғизистондан Сурияга кетаётган мужоҳидлар ўзбек миллатига мансуб йигитлар, яъни қирғизистонлик ўтроқ ўзбеклар. Уларни Сурияга интилишларига нима сабаб бўлиши мумкин? Очликми, тўқликми ёки зулм?

  Бу ишлар Қирғизистон президенти бошчилигида мусулмонларни қўрқитиш кампанияси бошланганидан сўнг авжига чиқди. Аслида ишлар анча олдин бошланган. Сурияга алоқадор деб гумон қилинган мусулмон ёшлар устидан тергов ишлари бошланиб кетди. МХДҚ, милиция каби куч органлари учун мусулмонлар даромад манбаига айланиб қолди. Булар шунчаки бўлмайди, балки қаттиқ кетма-кет қийноқлар, хақоратлар, зўрлаш ва қўрқитиш орқали бўлади. Гумондор шахслардан 10000 долларгача пул ундиришди. Зулмлар устига яна зулм. Шундай ҳолатлардан сўнг яна нима кутиш мумкин? Албатта ҳар бир мазлум мусулмон чора излайди. Бугунги кунда ҳукм сураётган иқтисодий қийинчиликлар даврида 10000 доллар топиш амри маҳол. Мазлум йигитларни барчаси чора излашликка ҳаракат қилади. Зулм, хорлик ва қийинчиликлар эътиқодга бориб қадалади. Кўпчиликда ўч олиш, жиход қилиш иштиёқи пайдо бўлади. Ҳозир Қирғизистонда жиход қилиш имконияти бўлмаганидан Сурияга кетиш бошланди. Қирғиз ва ўзбек халқи ўртасида совуқчилик пайдо қилаётганлар ҳам айнан МХДҚ ва милиция ходимларидан иборат. Бу органлар инсоний ва қонунчлик чегарасидан анчагина чиқиб кетди. Бу ишлардан кимга фойда-ю, кимга зиён?

  Бу ишлар Америка, Ғарб ва Россия учун фойдали. Чунки улар хоҳлаган вақтда бундан унумли фойдаланиши мумкин бўлади. Бундай таранглик ҳудди порох солинган бочкага ўхшайди. Куч органлари Уммат устида кўнгли тусаган ишни қиляпти. Давлат раҳбари ва депутатлар эса бундай ишларга парво ҳам қилишмайди. Гўёки ҳеч нарсани билмагандек, ҳеч нарса кўрмагандек юришипти. Ҳудди уларнинг барчаси бир сценарий бўйича ишлаётгандек.

  Қирғизистон экспертлари фақатгина ташқарига қараб эмас, балки ички сиёсатга назар солиб тўғри йўналишлар беришлари зарур. Россияни ҳозирги ахволга тушишига ҳам эксперт ва сиёсий элитани заиф бўлиб қолиши олиб келди. Куч органлари томонидан олиб борилаётган бундай ишлар миллатчилик келиб чиқишига сабаб бўлади.

  Мусулмон шахс учун ўз обрўси, моли, оиласи ва динини ҳимоя қилиш вожиб. Кетма-кет ноҳақдан келаётган зулмлар ҳар бир мусулмоннинг нафратини қўзғайди ва бу табиийки зулмлардан қутулиш учун чора излайди. Энг ёмони шундаки, золим ҳам мусулмон, мазлум ҳам мусулмон. Золим бир миллат кўринишида бўлса, мазлум бир миллат кўринишида. Ўз-ўзидан ўртада миллатчилик пайдо бўлади ва бир-бирларига қарши нафрат туйғуси уйғонади. Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани яҳудий ва кофирларга эса айнан шу нарса керак.

  Қирғиз, ўзбек, тожик, араб, чечен, татар бўлишини фарқи йўқ. Уларнинг барчаси ўзини мусулмон ҳисоблайди. Ислом дийнига эътиқод қилган ҳар бир мусулмон Ислом миллатидандир.

  Қирғиз билан ўзбек ўртасига нифоқ солаётганлар ҳам айнан шу куфр тузуми, демократиянинг жирканч қонунлари ва мана шу тузумнинг нағорасига ўйнаётган давлат аппарати ва куч органларидир. Давлат билан фуқаро ўртасида жарлик пайдо қилаётганлар ҳам айнан шулардир. Буни сизлар ҳам тушиниб турган бўлсангиз керак? Бунинг натижасида мусулмонлар хато ҳаракат қилиб қўйишини кутиб турган давлатлар борлиги эса ҳаммага аён.

  Жаноб президент, биз Сизга аввал ҳам мурожаат қилган эдик. Эсингизда бўлса Дилёр Жумабоев ва унинг оиласига нисбатан ноҳақдан қилинган зулмда МХДҚ ва милиция ходимлари томонидан бир қанча қонун бузилишлари бўлгани ва қонун ҳимоячилари бунга кўз юмиб келаётгани ҳақида айтган ва бундай кўз юмишлар натижасида мусулмонлар куч органлари учун даромад манбаи бўлиб қолишини айтган эдик. Бугунга келиб бу ишлар содир бўлмоқда. Эндиликда бу куч органларига халқнинг ҳеч қандай ишончи қолмади. Халқ билан давлат ўртасида жарлик пайдо қилаётганлар ҳам айнан шулардир.

  Сиз ҳозирги кунда қийин ахволда эканингизни кўриб турипмиз. Америка ва Ғарб давлатлари бир томонда бўлса, Россия бир томонда. Собиқ президент Акаев давридан шу кунга қадар жуда кўп сиёсий бўшлиқлар бўлиб ўтди. Бундай бўшлиқлар даврида ҳам исломий жамоалар томонидан давлатга қарши ҳеч қандай ҳаракат бўлмади ва бўлмайди ҳам, чунки Қирғизистон Халифалик давлатини қуриш учун яроқли давлат эмас. Биз сизга яна бир бор ҳар қандай ҳолатда ҳам мусулмонлар ва ўз фуқароларингизга нисбатан муҳаббатли муомилада бўлишингизни маслахат берамиз.

  Тамим ибн Дорий розийаллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Дин насиҳатдир”. Биз: “Эй Расулуллоҳ, ким учун?” деб сўрадик. “Аллоҳ учун, Унинг китоби ва пайғамбарлари, мусулмонларнинг имомлари (бошлиқлари) учун ва барча мусулмонлар учундир”, деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий ва Аҳмад ривоятлари).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here