Путиннинг кучиги ўз хожасига садоқатини яна бир бор изхор қилди

0
535

  Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров Грозний шаҳридаги Билимхонов номидаги стадионга йиғилган, ҳарбий тайёргарликдан ўтган 20 мингга яқин кўнгиллилар олдида сўзлаган нутқида, чечен кўнгиллилари Россия президентининг ҳар қандай топшириғини бажаришга тайёр эканлигини айтиб, ўз садоқатини яна бир бора изхор қилди.

  “Путин 15 йилдан буён бизнинг халққа ёрдам кўрсатиб келмоқда. Энди биз сизлар билан биргамиз, бизлар махсус тайёргарликдан ўтган ўн минглаб одамлар Россиянинг миллий раҳбаридан, бизларни Олий бош қўмондоннинг кўнгилли махсус отряди ҳисоблашини сўраймиз, бизлар Россияни, унинг барқарорлиги, чегараларини ҳимоя қилишга, ҳар қандай мураккаб жанговор топшириқларни бажаришга тайёрмиз”, – дея “тантанали ваъда” берди Қодиров.

  Чеченистонда қатл этилган ўн минглаб мусулмонлар қони учун жавобгар бўлган Рамазон Қодиров ўз нутқи давомида, “Америка ва Европа Россияга иқтисодий уриш эълон қилгани, мамлакатда тартибсизлик, ваҳима ва оммавий ғалаён келтириб чиқаришга ҳаракат қилаётгани”ни таъкидлаб ўтди. Аммо Қодиров, “рус халқи ўз етакчиси Путин атрофида бирлашганига, чечен халқи эса мазкур бирликда марказий ўринни эгаллашига” ишончи комиллигини белгилаб ўтди.

  “Биз мамлакатда мунтазам армия, авиация, денгиз флоти ва ядровий кучлар борлигига қатъий аминмиз, Бироқ, шундай вазифалар борки, улар фақатгина кўнгиллилар томонидан хал этилади. Биз сизлар билан буларни хал қиламиз”, – деди Қодиров.

NO COMMENTS