Эътиқод учун қамоқ

542
0

 

 Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашда ҳар қандай қонун ва инсоний қийматларни бир четга суриб қўйиб ўз имкониятидаги барча жирканч ва тубан воситаларни ишга солиб келяпти.

  Мусулмонларни куппа-кундузи ўғирлаб кетиш, тергов ҳибсхоналарида ғайриинсоний қийноқлар қўллаш бугунги кунда Россия куч органлари учун одатий ҳол бўлиб қолди. Доғистонлик студент Магамед Алиев терроризмга алоқадорлигда гумонланиб қўлга олинганидан сўнг тергов мобайнида кўзига авторучка тиқиб ташланиши натижасида бир неча кундан буён кома ҳолатида ётипти. Аммо прокуратура бу вахшийликни амалга оширган полиция ходимларига чора кўриш ўрнига кома ҳолатида ётган одамни яна қайта ҳибсхонага қайтариш масаласини кўтармоқда.

  Россия давлат Думаси томонидан террористик ҳужумларни амалга оширган шахсни нафақат ўзи, балки  қариндош-уруғ ва оила аъзоларини ҳам қўшиб жазолаш, ҳужум натижасида етказилган зарарни оила аъзолари ҳисобидан ундириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тасдиқланди. Мазкур қонун тасдиқланганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, 4 декабрга ўтар кечаси Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрига мужоҳидлар томонидан ҳужум уюштирилди. Ҳужум айни авжига чиққан вақтда Путин ялоқхўри бўлган Рамазон Қодиров Москвага, ўз хожасидан маслахат олиш учун учиб кетди ва учрашувдан қайтиб келган захоти вазирлар, куч органлари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари билан шошилинч йиғилиш ўтказди.

  Мазкур йиғилишда барчага баробар таҳдид қилган Рамазон Қодиров, “Агар бирор туман ёки шаҳардан лоақал битта одам қўлига ноқонуний қурол олиб бандитлар сафига қўшилса, мазкур туманни масъул шахслари дарҳол истеъфога кетади. Бу иш амалга ошмаслиги учун кеча-кундуз ишлайлар… Мен расман маъдум қиламанки, ота-оналар фарзандлари ҳатти-ҳаракати учун жавобгар эмас дегувчиларни вақти ўтди. Чеченистонда жавоб беришади… Агар Чеченистонда бирор террорист полиция ходими ёки бошқа одамни ўлдирадиган бўлса, террористнинг оила аъзолари Чеченистондан қайтиб келиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда бадарға қилинади”, деган эди. Қодировнинг мазкур баёнотидан сўнг номаълум шахслар томонидан ҳужумда иштирок этган мужоҳидларнинг уйларига ўт қўйиб кетилди ва табиийки бутун бошли халқ ва мусулмонларни қўрқув остида ушлаб турган биринчи рақамли террорист Путин ялоқхўрлари ўз қилмишлари учун ҳеч қандай жавоб беришмади.

  Бошқа мустабид тузумлар қатори Путин бошчилигидаги ҳукумат ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши курашда аёлларни ҳам четлаб ўтмаяпти.

  Свердлов вилояти Первоуральск шаҳар суди 23 ёшли муслима Элвира Султонахметовани янги йил ва бошқа ғайриисломий байрамларни нишонламасликка чақиргани учун суд қилмоқда. Бу муслима синглимизни РФ жиноят кодекснинг 282 (Нафрат ёҳуд адоват қўзғашлик) моддаси бўйича айблашмоқда. Мазкур моддага асосан Элвирага нисбатан 300 минг рубл жарима солиш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

  Прокуратуранинг иддаосича, Султонахметова ижтимоий тармоқ орқали мусулмонларни “гуноҳкор кофирларга” тақлид қилиб янги йил, ғалаба байрам ва пасха сингари байрамларни нишонламасликка чақирган.

  Айблов хулосасида Султонахметованинг “ёш болаларни болалар боғчасидан бошлаб Аллоҳга эмас, балки Санта Клаус, Қорбобо ва бошқа тоғутларга ишонишга чақиришмоқда. Бу ёш болаларни алдаш ва уларни мушрик қилиб тарбиялашдан бошқа нарса эмас”, деган сўзларини далил сифатида келтирилган.

  Сўзи бошқаю, иши бошқа бўлган мунофиқ ҳукуматлар учун Аллоҳни, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламни, исломий рамз ва қадриятларни хақорат қилиш сўз ва фикр эркинлиги ҳисобланади. Мусулмонни ўз эътиқоди талаб қилган асосда яшаши ва буни бошқаларга етказиши эса жиноят сифатида баҳоланади ва унга террорист ва экстремист тамғаси ёпиштирилиб, озодликдан маҳрум этилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here