АҚШ молия вазирлиги 31 декабр куни тарқатган хабарга кўра, Қримда фаолият юритаётган барча Америка компаниялари 1 февралга қадар яриморолни тарк этишлари керак бўлади.
Компаниялар Қрим билан технология, хизмат кўрсатиш, импорт ва экспортга тегишли бўлган шартномаларни бузишлари ҳамда сармоя ётқизишни тўхтатишлари керак. Ҳужжат АҚШ молия вазирлигининг хорижий активлар устидан назорат қилиш бошқармаси директори Адам Шублин томонидан имзоланди.
Ўтиб бораётган йилнинг 19 декабр куни АҚШ президенти Барак Обама Қримга нисбатан қўшимча чекловларни киритиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган эди. Яниги жорий этилган чекловларга кўра, эндиликда Қримга товар, хизмат ва технологияларни экспорт қилиш ва яриморолдан уларни импорт қилиш таъқиқланади. Шунингдек АҚШ компанияларини Қримга сармоя ётқизишлари ҳам мумкин эмас. Бундан ташқари, Обаманинг қарори молия вазирлигига Қримда иш юритаётган шахс ва компанияларга чекловлар жорий қилиш ҳуқуқини ҳам берди.
Россияга қарши жазо чораларини қўллашда АҚШ билан елкама-елка турган Европа иттифоқи ҳам Қримга нисбатан янги чекловларни жорий қилган эди. 18 декабр куни ЕИ европалик ишбилармонларга Қрим иқтисодига сормоя ётқизиш, кўчмас мулк сотиб олиш, инфратузилмалар қуриш ва туристик хизматлар кўрсатишни таъқиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Туркистон:
Бармоғингни берсанг, қўлингни ютишга уринади дейилганидек, Украина муаммоси энди Қримга кўчиб ўтадиганга ўхшайди. Россия Украина билан вақтинчалик тинчлик битимларини келишишга рози бўлиши, уни Украинадан бутунлай воз кечганини англатадими, ёки уни шундай тушинишдими? Ҳар қайси ҳолатда ҳам, Россия бу муаммоли минтақалардан қутулиб чиқиб кета олмайди. Чунки АҚШ, Россияни осонгина қўйиб юбормайди. У ҳатто Қримни топширган чоғида ҳам қутилмайди. Ғарб Россиянинг худудини пароканда қилишга киришади. У Россияга қарши олиб бораётган санкциялар, иқтисодий кризисни кучайтириб бораверади. Бу эса, АҚШнинг режасига кўра, ички муаммоларни келтириб чиқариши лозим. Бир қарашда барбаросса планини эслатади.
Қримга тажовуз бошланса. Россия уруш очиб юбориши мумкин. Чунки Путиннинг ўзга чораси қолмайди. У Қримни Россиянинг ички ҳудуди деб эълон қилди. Ҳозирда ватанпарварлик ва миллий туйғулар кучайтириш ишлари ўта кучли олиб борилмоқда. Уруш, Путиннинг режими учун, Рус халқининг яшаш даражасини пасайтириш муаммосини ҳал қилиб олишида жуда қўл келиши мумкин. Бундан ташқари, уруш режимни кучайтириб олишга ва шунинг билан бир қаторда кераксиз жамоъа ва шахслардан хам тозаланиб олиш имконини беради.