Россия президенти Владимир Путин Украина борасида Ғарбнинг босимларига бўйин эгмаслигини билдирди.
Кремлда ўтган парламерт йиғилишида 2014 йил ҳақида ҳисобот берган Путин ташқи ва ички сиёсат, иқтисод, соғлик тизими, миллий хавфсизлик ва таълим тарбия каби мавзуларда маълумот берди.
Путин бир соатга яқин давом этган нутқини Украинадан мустақил бўлганлигини эълон қилиб Россияга боғланган Қримдан бошлади. 2014 йилда Россия учун тахий ҳодисалар юз берганлигини айтиб ўтган Путин “Қуддус мусулмонлар ва яҳудийлар учун қанчалик муқаддас бўлса, Қрим ва Севастопол биз учун шунчалик муқаддасдир”, деди.
Россия президенти Украинада “ҳарбий тўнтариш” амалга оширилганлигини урғулаб, буни дастаклаш мумкин эмаслигини билдирди. Украинанинг шарқида юз берган ҳодисалар Москванинг бу борада тутган позицияси тўғрилигига далил эканлигини олға сурган Путин Украина борасида Ғарбнинг босимларига бўйин эгмаслигини таъкидлади.
Путин Россияга жорий қилинган санкциялар сабабли Ғарбни танқид остига олар экан, халқаро ҳуқуқ нормалари кимнингдир манфаати учун дизайнга айланиши қабул қилиб бўлмас ҳолат эканлигини қайд этди. Путинга кўра, Россияга жорий қилинган санкцияларнинг Қрим масаласига алоқаси йўқ, балки бу АҚШнинг Россияга жавобидир.
“Россиянинг таъсирини назорат остига олиш учун бошқа баҳоналар ҳам топиши мумкин эди. Баъзи Европа давлатлари учун мустақиллик ва миллий ғурур унутилган қиймат ёки бир ҳашамат ҳисобланса-да бироқ Россия учун қатъийян зарурий шартлардан бири эканлигини айтиб утмоқчиман”, деди Россия презитенти.
АҚШ бир замонлар Югославияга қўллаган сенарийсини Россияга ҳам қўллаш истагида эканлигини билдирган Путин АҚШнинг ҳаво мудофаа тизими лойиҳасининг кенгайтирилиши фақатгина Россия учун эмас, АҚШнинг ўзи учун ҳам хатар туғдиришини қайд этди. Путин россиянинг қуролланиш пойгасида иштирок этиш нияти йўқлигини айтиб, баъзи давлатлар Россиянинг атрофида темир парда ўрашга ҳаракат қилаётганини, аммо Россия ўзини ҳимоя қиладиган қудратга эга эканлиниги таъкидлади.
Туркистон:
Путин, Россиянинг бошига тушиб бораётган балоларни, ўз манфаати томон буриб олиши мумкин.
Советлар иттифоқи ағдарилиши билан, унинг сиёсий элитаси ўз ўрнида қолган эди. Улар аввал Горбачёвни сўнг Ельцинни бошқарув аппаратида ўта таъсирли қувватни касб этиб келишди. Бу элита, ўта кучли бошқарув салобатига эга бўлишлари билан бир қаторда, янги капиталистик система бошқарув принциплари билан уйғунлашиб кета олишмади. Уларнинг бошқарувга эскича ёндошишларига, Ельцин Путинни олиб келиш билан чек қўйди. Путин мазкур сиёсий доирани йўқ қилиб юбормаган бўлсада, улар билан тил бириктириб, давлатни қудратли қилиш мақсадида миллийлаштириш операциясини бошлади. Бунда Хадарковский, Березовский каби бир қанча алигарх ва капиталистларнинг мулклари тортиб олинди. Ўзлари хар хил босимлар остида мамлакатдан қувғин қилинишди.
Ғарб, Путиннинг бу улкан хатосини олқиш ва мамнуният билан кутиб олди. Улар Россиядан нефт ва газ сотиб олиш кўламини ўта юқори даражага кўтаришди. Охир оқибат Путин ўзининг кибр хавоси билан Россияни бугунги ахволга олиб келди. Ахвол ўта оғир. Путин ишлаб чиқариш механизмини бузиб юборди. У энергетикани хом ашё сифатида сотиш билан вақтинчалик манфаатларни қўлга киритишга қаттиқ ахамият қаратиб, иқтисоднинг асосий ядроси бўлган оғир ва енгил саноат яъни ишлаб чиқариш механизмини ишдан чиқариб юборди. У миллийлаштириш сиёсати билан, бир гурух аллигархларни янгича давлат капиталистларига айлантириб олди. Улар ўз навбатида, худди совет давридаги чиновниклар сингари, қўлга киритган мулкларига ўз мулкларига қиладиган муносабат билан муомила қилишмади. Натижада Россия махсулотлари, хатто ички бозорларини хам чет давлатлардан келаётган махсулотларга бўшатиб бера бошлади.
Энди Путин, юқоридаги хатоларидан Ғарб давлатлари, АҚШ бошчилигида Россияни иқтисодий қамал холатига сола бошлашди. Путин, Россиянинг бу холатга олиб келган ўзи эканини яшириш мақсадида, ўжарлик билан келаётган балолар кўламини орттиришга уринаётгандек. Чунки Рус халқининг бугунги яшаш даражасининг баландлиги қалбаки. Уни пасайтириш лозим. Шунинг учун, хеч ким билан маслахатлашмай иш олиб борадиган Путин, халққа мурожаат қилишга мажбур бўлди. Чунки Ғарб, Россиянинг бошига тушуб бораётган холатидан Путиннинг режимига қарши албатта фойдаланишга уриниб кўради. Путин хам ўз навбатида Рус халқининг бошига тушиб бораётган холатларга, бошқа унсурларни айбдор қилишга харакат қилади.