Фаластинлик асирлар ҳайъати :  2000  йилдан бугунга қадар 10 мингда ортиқ фаластинлик ёш болалар  қамоққа олинди.

632
0

 Фаластиндаги «асирлар ва озодликда юрганлар» ҳайъатининг раиси  Исо Қароқеънинг маълум қилишича, охирги  13 йил мобайнида 10 минг фаластинлик болалар асирга олинган.

У«Маъо» ахборот агентлигидан келган хабарга таяниб бундай деди: – «Исроил асло ёш болаларга раҳм қилмайди ва уларга нисбатан турли хил зўравонлик, зулмларни ишга солиб, уларнинг  халқаро ташкилотнинг болаларни ҳимоя қилиш хусусидаги ҳуқуқуларини поймол қиладилар. Синоистик режим июн ойидан бошлаб мусулмонларга нисбатан қатли омни уюштирди, кўпчилигини зиндонбанд этди. Энг ачинарлиси шундаки, маҳбусларнинг 30 фоизини ёш болалар ташкил этади. Улардан 850 нафарини  Қуддус шаҳрида истиқомат қилган гўдаклар ташкил этади. Бу маҳбус бўлган ёш болаларнинг 95 фоизи доимий зарблар , калтаклар ва қийноқлар остида кун кўрадилар.  Уларинг ҳақларига тажовуз қилишиб ҳатто оддий инсоний эҳтиёжлардан маҳрум этадилар. Исроил прокуратураси уларга нисбатан энг адолатсз ҳукмни чиқариб берган. Ҳозирнинг ўзида 300 та  вояга етмаган болалар Исроил қамоқхоналарида зулм остида яшамоқдалар».

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here