Аллоҳнинг наздида дунёнинг заволга юз тутиши битта мусулмон кишининг қатл қилинишидан кўра енгилроқдир

569
0

مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Муҳаррам ойининг сўнгги ўн кунлиги ўртасида сешанба куни Бағдодий ташкилоти тақволи биродаримиз Абу Бакр Мустафо Хайёлнинг қайнотасини Боб шаҳрига чақириб, биродаримизни қатл қилинганини етказди ва унинг омонатларини қабул қилиб олишини сўради… Бу ташкилот Аллоҳдан, Аллоҳнинг Росулидан ва мўминлардан ҳаё қилмай, ҳақ сўзни айтгани учун бегуноҳ одамни ўлдиришди. Бироқ одамлардан ҳаё қилиб, унинг ёнидан тортиб олинган нарсаларни оиласига топширишди… Росулуллоҳ A

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»

«Аллоҳнинг наздида дунёнинг заволга юз тутиши битта мусулмон кишининг қатл қилинишидан кўра енгилроқдир», деб айтганлар. Улар бўлса бегуноҳ одамнинг қонини оқизишда Аллоҳдан қўрқишмадию, бироқ унинг ёнидан тортиб олинган нарсаларда Аллоҳдан қўрқиб оиласига қайтаришди! Росулуллоҳ A айтганлар:

«إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»

«Уялмасанг, хоҳлаган ишингни қилавер» (Бухорий ривояти).

Дарҳақиқат, бу жиноятчи гуруҳ шаҳид Мустафони қатл қилди. Чунки Мустафо Хайёл уларга ҳақ сўзни айтди, сизлар нотўғри йўлдан кетяпсиз, дея очиқ гапирди ва мусулмонларга қарши жиноятларидан тийилиш билан гуноҳлардан соқит бўлишни насиҳат қилди. Ҳақ сўзни эшитиш уларга оғир келди ва  бу сўзлар уларга қиличдан ҳам кескирроқ бўлди. Шунинг учун улар биродаримизни қатл қилиб Аллоҳнинг, Росулининг ва мўминларнинг ғазабига дучор бўлишди… Улар уни ўлдиришди, ундан олдин кўплаб бегуноҳ одамларни ҳам ўлдиришган эди ва ўлдиришда ҳамон давом этишмоқда. Бу ташкилотнинг жинояти жуда улкан. Чунки, золим ҳукмдорлар даъватни етказувчиларни илмонийлик номи билан ўлдираётган бўлса, булар Халифалик номи билан ўлдириб, уни ёмонотлиқ қилишмоқда… Шу боис Ғарб, асосан, Америка Халифаликни обрўсизлантириш ва унинг даъватчиларини ўлдириш ва буларнинг барчасини Исломга қарши, Ислом номидан амалга ошириш машаққатидан ўзини қутқарадиганларни топганидан хурсанд.

قَاتَلَهُمْ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ

«Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!»              [Тавба 30]

Биз олдинги нашрларимизда бу тўданинг бегуноҳ одамларни қатл этиши ва эҳтиромли нарсаларни оёқ-ости қилиши, ҳатто уларнинг жинояти башариятдан ўтиб дову дарахтгача етиб борганини айтган ва бу жиноятларнинг натижаси дунёда шармандалик, охиратда аламли азоб келтиришидан уларни огоҳлантирган эдик.

سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир»                                                                    [Анъом 124]

Эй шаҳид биродар, ҳақ сўз шаҳиди, Ҳизб ут-Таҳрир сизни шаҳидлигингиз билан қутлайди, барча нарсанинг подшоҳи ва ҳар ишга қодир Аллоҳнинг ҳузурида шаҳидлар саййиди билан бирга бўлиш сизга қутлуғ бўлсин… Золимларга қарши ҳақ сўзни айтиб, уларнинг қамоқхоналарида сиздан олдин ҳақ сўзни айтиб шаҳид бўлганлар билан бирга бўлиш сизга муборак бўлсин… Улкан жиноятларга ботган  Шом тоғути қамоқхоналарида бир неча йил топган Аллоҳнинг ажрлари сизга муборакбод бўлсин… Жиноятлари шу тоғутникидан қолишмаётган тоғутнинг қўлида шаҳид бўлиш бахти сизга муборак бўлсин… Саид ибн Жубайрнинг покиза қони золимни қувиб етиб ҳалок қилганидек сизнинг покиза қонингиз ҳам бу гуруҳни қувиб етиб ҳалок қилажак.  Сиз шаҳид биродаримизнинг ҳолатингиз ҳам худди Саид ибн Жубайр ҳолатидек бўлса, ажаб эмас… Ўшанда Саид золимнинг ўлимга берган буйруғига нисбатан бундай деганди: «Мен Аллоҳнинг сенга қилган юмшоқлигию сенинг Аллоҳга қилаётган журъатингга куляпман… Аллоҳим, бу жинояткорнинг мендан сўнг ҳеч ким устидан зўравонлик қилишига Ўзинг йўл қўйма!». Шунда Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилиб, Саид ибн Жубайр шаҳид бўлиши ортидан  ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ ўша золимнинг ишлари ҳалокатга учраган…

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сиз шаҳид биродардан ажралганимиздан чуқур қайғудамиз, сизни Аллоҳга омонат топширдик, сиздан ажраганимиздан маҳзунмиз ва Аллоҳ рози бўладиган сўздан ўзга сўзни айтолмаймиз.

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» [Бақара 156]

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

«Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар»               [Шуаро 227]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

1 COMMENT

  1. Биродаримизни Аллох шаходатини кабул килсин.Золимларга Аллохнинг узи кифоя килсин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here