2014 йил 30 октябрда «Мемориал» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Россиядаги сиёсий маҳбусларнинг исм-фамилиялари рўйхатини чоп этди. Унда 46 нафар маҳбус номлари келтирилган бўлиб, улардан тўққиз нафари исломий Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидир.
Шу исм-фамилиялардан биттаси ҳам ҳуқуқ фаолларининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини сиёсий маҳбуслар, деб билишларига асос бўла олади.
Галиуллин Ринат Файзуллович. 1978 йил туғилган. Тақиқланган исломий Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси. Ҳатто терговда ҳам унинг бирорта куч ишлатиш амалиётида иштирок этганлиги исботланмаган. Бироқ шунга қарамай, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1-қисми «Россия Федерацияси Жиноят кодекси моддасида кўрсатилган жиноятни содир этишга мойиллик ва унга бошқаларни жалб қилиш», 30-моддаси 1-қисм, 278-модда «Конституцион тузумни ағдаришга, шу билан бирга, ҳокимиятни куч билан босиб олишга қаратилган амалиётларга тайёргарлик кўриш», 282-модда 1-қисм «экстремистик ташкилот фаолиятини тузиш» моддаларига асосан у айбдор дея топилиб, 6 йилу 6 ойга қаттиқ тартибли қамоқ жазосига, бир йил эркинликни чеклашга ва 150 минг рубл миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди.
Ринат сиёсий маҳбус ҳисобланганига қарамай, куч ишлатиш амалиёти содир этиш бўйича суд қилинди, воқеда бу мутлақо йўқ нарса эди, бундай судлов эса унинг одил судга эришиш ҳуқуқини поймол қилиш ҳисобланади. Бунинг устига, уни ҳибсда сақлаб туриш муддати мазкур даъво иши билан мувофиқ келмаган. Шунингдек, «Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази бу нашр қилинган номлар сиёсий маҳбусларнинг ҳаммаси ҳам, сўнггиси ҳам эмаслигини таъкидлайди. Бу эса шуни англатадики, ҳуқуқ фаоллари қамоққа олинган йигитларни фақат жиноий ишлари кўриб чиқилганларинигина биладилар, қолган ҳибсдагиларни билмайдилар.
Биз ўз навбатида, Ҳизб аъзолари устидан очилган барча жиноят ишларига тааллуқли ҳақиқатларга диққатни жалб қиламиз. Чунки ишончимиз комилки, бу маҳкамаларнинг барчаси сиёсий репрессия доирасида олиб борилмоқда ва уларда на асос бор, на жиноят далили. Шундан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни баён қиламиз:
1 Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишда бу қамоққа олишни на бирор жиноят тури, на жиноят қуроллари, на жиноят ўрни ва на жиноят қурбонига боғланган эмас.
2 Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини суд қилишга асос 2003 йил Олий суд томонидан чиқарилган Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилотлар рўйхатига қўшиш қароридир.
3 Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятида воқеда ҳам, ҳақиқатда ҳам мутлақо зўравонлик мавжуд эмаслигини яхши билади. Аслида, у Ҳизбнинг сиёсий фаолиятидан кўпроқ қўрқади.
4 Россия исломий юрт бўлмагани боис, у ерда Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти фақат таълимга чекланган, унинг сиёсий фаолияти мусулмонлар манфаатини ва исломий қадриятларни ҳимоя қилишга қаратилган, Россиядаги ҳокимият пойгаси Ҳизбни мутлақо қизиқтирмайди.
5 Шуларнинг барчаси сабабли юқоридаги моддаларнинг бирортаси асосида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини суд қилишга бирор қонуний асос ҳам, оқлов ҳам йўқ.
Энди, 2003 йил Олий суд томонидан чиқарилган Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилотлар рўйхатига қўшиш қарори ҳақида сўз юритадиган бўлсак, у ҳам Ҳизб аъзоларини жиноятчиликда судлашга ярамайди. Шунингдек, ўша пайтда Олий суд буни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилган бўлиб, унда Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан бош прокуратураси иштирок этган, холос, Ҳизб аъзолари ҳам, уларнинг адвокатлари ҳам иштирок этмаганлар. Айни қарорни ботил, деб ҳисоблаш ва ҳеч қачон қонуний деб эътибор қилмаслик учун мана шунинг ўзи кифоя қилади. Бундан ташқари, бу қарор жамоатчиликдан яширин тарзда қабул қилинган, ахборот воситаларида тарқатилмаган, фақат аппеляция талаб қилиш мумкин бўлган фурсат тамом бўлгандан кейингина тарқатилган. Ҳизб аъзоларининг барча талаблари ҳам, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари юристларининг маҳкама қарори нусхасини берилишига ва аппеляция талаб қилиш мумкин бўлган фурсат қайта берилишига бўлган талаблари ҳам, ҳамма-ҳаммаси мутлақо қондирилмади. Шундай қилиб, Россия ўз қонунларини ўзи бузиши оқибатида оламшумул сиёсий Ҳизбни террористик ҳизб, дея ҳисобловчи бирдан-бир давлатга айланди.
Россия жиноят кодексида терроризм сўзига бундай таъриф берилган: «Терроризм – портлатиш ё қасддан (биноларга ва бошқа ерларга) ўт қўйиш ёки инсонлар ҳаётига хавф туғдирадиган амалиётлар содир этиш ёхуд мол-мулкларга сезиларли даражада талофат етишига сабаб бўладиган амалиётлар содир этиш ёки ижтимоий жиҳатдан бошқа хавфли оқибатларга сабаб бўладиган ишларни содир этиш, буларни жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид туғдириш ё аҳолини қўрқитиш ёки ҳукумат қарорларига таъсир қилиш мақсадида содир этиш ёхуд шу амалиётларни шу мақсадларда содир этишдир».
Бошқача ибора билан айтадиган бўлсак, терроризм – бирор сиёсий мақсад йўлида зўравонлик қўллаш ё зўравонлик қўллаш билан атиги таҳдид қилишдир. Шуларга биноан, Ҳизб ут-Таҳрирни, яъни исломий сиёсий Ҳизбни террористик ташкилотлар рўйхатига киритишга ҳеч қандай сабаб ҳам, оқлов ҳам йўқ. Бинобарин, Ҳизб аъзоларини суд қилиш учун ҳеч қандай қонуний дастак ҳам мавжуд эмас. Демакки, бугун Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россия ҳибсхоналарида ётган ва мазкур қонун моддалари бўйича айблов қўйилган – элликдан зиёд – аъзолари ҳам сиёсий маҳбуслардир ҳамда уларнинг ҳаммаси фақат исломий эътиқодлари сабаблигина қувғин ва репрессияга учрамоқдалар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими
Расмий сайт: www.hizb-russia.info
Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com