Расмий сафар билан Хитойга борган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз ташрифи давомида Хенан вилояти губернатори Сиэ Фучжан билан Пекин шаҳрида учрашди.
Давлат раҳбарлари матбуот хизматининг хабар қилишича, Хенан вилоятида жойлашган компанилар тожикистонлик ишбиланмонлар билан яқин ҳамкорлик қилиш ва яқин вақтлар ичида қишлоқ хўжаликлари махсулотларини қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида эканликларини маълум қилишди.
Учрашувдан сўнг Тожикистон ва Хенан вилояти ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур келишувга мувофиқ хитойлик ишбилармонлар Тожикистонда қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 800 миллион доллардан зиёд маблағ ётқизишади.
Барча мустамлакачи давлатлар каби Хитой ҳукумати ҳам “учинчи олам” мамлакатларига кўрсатадиган “ёрдами” ёки ётқизадиган сармоялари фақатгина қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш, маданият каби ҳеч қандай даромад келтирмайдиган, аксинча давлат ва халқни янада кўпроқ қарз ботқоғига ботирадиган соҳаларгагина ажратилади.
2013 йил якунларига кўра, Тожикистоннинг ташқи қарзи 2 миллиард 161 миллион долларни ташкил қилган бўлса, 2014 йил биринчи ярим йиллигига келиб 2 миллиард 200 миллион долларни ёки республика ялпи ички махсулоти (ЯИМ)нинг 21,9 фоизини ташкил этди ва бу қарз кўлами тўхтовсиз ошиб бормоқда.