Коэн: Исроил – Туркия орасида тижорий алоқалар энг юқори кўрсаткичга етди

581
0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган тарафидан элчилик ҳужжатлари имзоланганидан сўнг Исроилнинг Туркиядаги янги элчиси мансабини эгаллаган Шай Коэн Ҳуррият газетасига интервью берди. Янги элчи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва тижорий алоқалар кундан кунга ривожланиб бораётганини ва бугунга келиб ўртадаги тижорат ҳажми энг юқори даражага кўтарилганлигини билдирди.

“Икки давлат ўртасидаги сиёсий вазиятларга қарамай, тижорий алоқалар давомли равишда юксалиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. 2014 йилда ўртадаги тижорат ҳажми 5 миллиард долларга етди. Бу кўрсатгич бугунга қадар Исроил ва Туркия орасида энг юқори кўрсаткичдир. 2013 йилда 4 миллиард доллар эди, 2014 йилда 5 миллиардга етди. Бир йилнинг ўзида 25%га юксалди. Ҳар куни ўнлаган турк тадбиркорларига Исроилга боришлари учун иш визасини беряпмиз. Исроилдан ҳам бу ерга жуда кўп тадбиркорлар келмоқда”, деди янги элчи Шай Коэн.

Исроил элчиси икки давлат ўртасида фуқаролар ҳамкорлиги соҳаларида ҳам сўз юритар экан, янги элчиликни тайинлаш ҳужжати шахсан президент Эрдоган тарафидан имзолаганлигига эътиборни тортди. Элчига кўра президент Эрдоганнинг бу имзосини “фуқаролар ҳамкорлиги соҳаларида мавжуд алоқаларимиз айни шаклда давом этишини истаймиз”, деган маънода тушиниш мумкин.

Туркиядаги вазифасига тайинланмасдан бурун Исроил ташқи ишлар вазирлигида терроризмга (Исломга) қарши кураш ва минтақавий хавфсизлик департаментига раҳбарлик қилган Коэн Сурия ва Ироқдаги жиҳодий ҳаракатлар ва уларга қарши бирлашаётган коалиция ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Туркиянинг Сурия ва Ироқ билан 1200 км масофага яқин чегараси мавжуд. Чегаранинг нариги тарафини ИШИД ва Жабҳатун Нусра каби жиҳодий гуруҳлар ўраб олган. Биз Исроилда чегарани ҳимоя қилиш нималиги яхши биламиз. Бу борада фақат разведка маълумотлари кифоя қилмайди. Айни пайтда энг замонавий технологиялар, учувчисиз самалётлар, сунъий йўлдошлар ва катта миқдордаги маблағга эҳтиёж бор. Шу сабабли биз халқаро жамиятга шундай мурожаат қиламиз: бу чегараларнинг муҳофаза қилиниши фақат Туркиянинг вазифаси эмас, халқаро жамиятнинг ҳам вазифасидир. ИШИД ва жиҳодий гуруҳларга қарши жангда Туркияни ёлғиз қолдирмаслик лозим. Бу борада халқаро ҳамкорлик қилиш лозим. Минтақадаги барча давлатлар бу жангда иштирок этишлари керак” деди. Шай Коэн.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here