Марказий Осиё учун таҳдид

471
0

images (10)

Вашингтонда Марказий Осиё хавфсизлиги ва осойишталиги борасида ўтказилган халқаро анжуманда НАТО кучларининг Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан Марказий Осиё минтақасида экстремистлар тарафидан таҳдидлар кучайиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар билдирилди.Аммо АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Робер Блэйкнинг фикрича,Марказий Осиё учун асосий таҳдид ташқаридан эмас, ички муаммолардан келиб чиқади. Бундай фикрни у ўтган Қозоқистон ва Ўзбекистонга сафаричоғида ҳам билдирган эди.

Унинг айтишича, Ўзбекистон исломий ҳаракати каби қуролли гуруҳлар катта сонли кучга эга эмас. Марказий Осиёдаги халқлар ҳам уларни кўп ҳам қўллаб қувватлайвермайди.

Робер Блэйку ердагиасосий таҳдид инсон ҳуқуқларининг топталиши ва иқтисодий эркинликларнинг йўқлиги сабабли юзага келишидан огоҳлантирди, яъни унинг айтишича, ташқаридан эмас, ичкаридан юзага келган таҳдид минтақада узоқ муддатли барқарорликни хавф остига қўяди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here