Биз аввал ҳам Қирғизистон куч органлари томонидан Жалолобод вилоятида туғилган ва Бишкек шаҳрида яшаб келган 1960 йилнинг 16 ноябрида туғилган муслима опамиз Қипчакбоева Сайрахон Кенжетаевнани 2014 йилнинг 27 март куни Бишкек шаҳар Биринчи май туман судига чақиртирилгани ва ҳеч қандай асоссиз чиқарилган суд қарори билан Бишкек шаҳридаги 1 сонли вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бу муслима опамизни Қирғизистон жиноят кодексининг 299 – (этник, диний ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш) моддаси, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партиясига аъзоликда айблашмоқда. Қипчакбоева Сайрахон опамиз иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай бир ўзи аёл боши билан беш нафар фарзандни, тўрт ўғил ва бир қизни тарбиялаб, вояга етказди. Унинг ягона қизи ҳам ўзи сингари иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб, онасининг доимий эътиборига мухтож, ўзи ёлғиз ҳаракатлана олмайди. Аммо бу муслима опамиз оиланинг ёлғиз боқувчиси, қарамоғида касалманд қизи бўлишига қарамай МХДҚ ходимлари ва Биринчи май туман суди ҳар қандай инсоний туйғуларни бир четга суриб қўйиб Сайрахон опамизни ҳеч бир асоссиз қамоққа ташлади. Сайрахон опамиздаги камқонлик касали оқибатида қўлларидаги тирноқлари тушиб кетган ва қон босими ҳам жуда пастлаб кетгани сабабли тиббий кўрик ва даволанишга мухтож бўлишига қарамай вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида унга ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмади.
Опаси ва фарзандлари томонидан тегишли давлат идораларига муслима опамизга тиббий хизмат кўрсатишни сўраб қилган барча мурожаатлари жавобсиз қолди, ҳукумат ҳам бунга ҳеч қандай эътибор бермади.
Қипчақбоева Сайрахон олти ой мобайнида вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ҳар қандай тиббий ёрдам ёки дори-дармонларсиз ушлаб турилганидан сўнг 2014 йилнинг 10 сентябр куни Биринчи май туман судида судья Субанқулов А.А раислик қилган ҳамда прокурор Жаманқулов Э.М ва оқловчи Жунусов Ж.М иштирокида суд иши бўлиб ўтди. Суд ишида Сайрахон опамиз билан бирга 1986 йилнинг 17 мартида Норин вилоятида туғилган, оилали, икки ёш фарзандни онаси муслима синглимиз Ўрозбекова Гулзина Қочқиновнанинг ҳам иши кўриб чиқилди.
Қипчақбоева Сайрахон опамиз Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият олиб борганлиги учун аввал ҳам, 2011 йилнинг 2 август куни айнан шу Биринчи май туман суди томонидан уч йил муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум этилиб, бир йиллик синов муддати белгилаган эди. Бироқ бу ҳукмни ўзи учун Аллоҳнинг синови сифатида қабул қилган муслима опамиз ўз даъват фаолиятини бир дақиқага ҳам тўхтатмаган эди.
Суд ишида Сайрахон опа ва Гулзина синглимизни Қирғизистон жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айблаб, тинтув мобайнида уларнинг хонадонидан Ҳизб ут-Таҳрир адабиётлари билан бирга топилган “Қуръонни тушуниш сари”, “Болажонларга туҳфа”, “Танланган ҳадислар”, “Муслималар долзарб саволларига жавоблар” китобларини далилий ашё сифатида тақдим қилиниб, Сайрахон опамизга нисбатан аввалги шартли жазони қўшган ҳолда саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиб, жазони аёллар қамоқхонасида ўтайдиган бўлди.
Ўрозбекова Гулзина синглимиз биринчи маротаба судланаётгани, қарамоғида икки нафар ёш боласи борлиги эътиборга олиниб уч йил муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиб, бир йиллик синов муддати тайинланди.
Қирғизистон расмий ҳукумати Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши олиб бораётган курашида нафақат эркаклар, балки ожиза аёлларни ҳам озодликдан маҳрум этишдан уялмай қўйди. Бундан аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан 1976 йил 5 март куни Жалолобод шаҳрида туғилган Тўхтабоева Жумазиё Суютбековнани 2014 йил 1 апрел куни Бишкек шаҳридаги яшаб турган хонадонида тинтув ўтказган, тинтув вақтида унинг уйидан Ҳизб ут-Таҳрирга тегишли бўлган адабиётлар топилгани учун Қирғизистон жиноят кодексининг 299 – (этник, диний ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш) моддаси бўйича айблаб қамоққа олган эди. Кейинчалик 2014 йил 24 июн куни Биринчи май туман судида Ибраев М.Т раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида Тўхтабоева Жумазиё синглимизни 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди.
Ҳокимият тепасига келганга қадар Новқат ҳодисаси бўйича мусулмонларнинг қамоққа олинишини қоралаб, “ла илаҳа иллаллоҳ, деб айтгани учун одамларни қамоққа олиш ақлга сиғадими”, дея ўз ажабланишини изҳор қилган Атамбаев, Ислом ва мусулмонларга қарши ошкора курашда жонбозлик кўрсатган ва бу йўлда одамларни қатл этишдан ҳам тоймаган Бакиевдан ҳам ўтиб тушмоқда.
Атамбаев ҳукумати ўғри, қароқчи ва қотилларни ҳеч иккиланмай озодликка чиқараётган бўлсада, Роббим Аллоҳ деган мусулмон эркак ва аёлларни қамоққа ташламоқда. Бу орқали расмий ҳукумат тили бошқа-ю иши бошқалигини намоён қилмоқда.
хали хам мустамлакалик чангалидан халос булмай куфр гарб томонидан белгилаб берилган сохта “мустакиллик” деб бонг ураетган хукумат ислом ва мусулмонларни елгон айбловлар билан камашликка утяпти. каззоб президент аввалги хамкасбларидай уларни жирканч ишларини зимдан давом этиб уз малайлигини ошкор килишга уриняпти. начора…малайлик хам осон иш эмас шекилли..уз хожаларига итдай хизмат килгани билан бир кун келиб памперс каби алмашиб кетишини улар англаб ета олмайди..чунки узлари даъво килаетган капитализм мабдаъсини асоси узи шунака. халкини хорлашлик учун килган хизматини улар улкан бахолаб кейин ушбу хоинни куппакдек такдирлайди..буни демократия дейдилар…