Англия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этди

503
0

Ғарбнинг катта сондаги қўшинлари оммавий равишда Афғонистондан сафарбар қилинмоқда. Британия кучлари якшанба куни Афғонистондаги вазифасини тамомлаганлигини эълон қилар экан, у ердаги жанговор амалиётларига якун ясаб, охирги ҳарбий базасини афғон хавфсизлик кучларига топширди.

Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида жойлашган Британияга қарашли ҳарбий базада ўтказилган маросимда Бирлашган Қироллик байроғи туширилди.

Британия мудофаа вазири Майкл Фаллон Англия матбуотларида тарқатилган баёнотида билдиришича, Афғонистонда баъзи хоталарга йўл қўйилганлигига қарамай, Британия кучлари 2001 йилдан буён бир қанча ишларда муваффақият қозонган.

Майкл Фаллон инглиз аскарлари Афғонистон барқарорлиги ва келажаги учун қўлларидан келган ишни қилганликларини қайд этар экан, Ғарб кучлари 13 йилдан буён Толибон ҳаракати устидан ғалабани қўлга кирита олмаганлигини тан олди.

“Толибон ҳаракати тўлиқ мағлуб этилмади. Аммо бугундан эътиборан хавфсизликни таъминлаш учун барча масъулият афғон кучлари зиммасига юклатилади”, дея маълум қилди.

Британия Афғонистонда муассасалар ташкил қилишга доир дастакларини давом эттиришини айтиб ўтган Майкл Фаллон Афғонистоннинг аёққа туриши учун ҳам ёрдамларини аямаслигини билдирди. Майкл Фаллонга кўра, Ҳелманддаги Кемп Бастион ҳарбий жамлоғи ёпилган бўлса ҳам, махсус кучлар ва ҳарбий маслаҳатчилар Қобулда қолдирилади.

Расмий маълумотларга кўра, 2001 йилдан буён Афғонистонда 453 инглиз ҳарбийси ҳалок бўлган. 13 йил ичида 140 минг инглиз аскари ҳарбий хизматини ўтаган Афғонистонда Бирлашган қироллик Афғонистондаги амалиётлари учун 19 миллиард доллар сарфлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here