АҚШ Эрбилда база қурмоқчи

584
0

nbb АҚШ ҳукумати Ироқнинг Эрбил шаҳрида ўзи учун ҳарбий база тиклашга киришди. Ироқнинг Курт минтақасидан келган ҳабарларга кўра, Саддам Ҳусайн давридан қолган Ҳарир ҳарбий ҳаво базаси АҚШ армияси учун бўшатила бошлаган.

“Анадўли” ахборот агентлигига интервю берган курт минтақаси масъули ҳарбий базага алоқадор қарор ўзларига етиб келиши билан базани бўшатиш ишлари бошлаб юборилганлигини билдирди. Ҳарир ҳаво базаси бир ҳафта ичида бўшатилишини айтиб ўтган масъул хорижий ўлкадан келтирилган жиҳозлар ҳам бошқа минтақага кўчирилганлигини маълум қилди.

“Пешмерга вазирлиги ва АҚШ ҳарбий қўмондонлигидан тузилган бир ҳайъат ўтган ойда келиб бу ерни кўздан кечириб кетган эди. Ундан сўнгра базани текшириш (экспертизадан ўтказиш) учун яна тўрт маротаба келишди. Бу минтақа Туркия, Эрон, Сурия ва Ироққа яқинлиги билан стротегик аҳамиятга эгадир. Шу сабабли АҚШ бу базадан яна бир бор фойдаланишни хоҳламоқда”, дейди номини ошкор қилишни истамаган яна бир масъул.

Ҳарир ҳаво базасидан Саддам Ҳусайн даврида ҳарбий база сифатида фойдаланилган. 2003 йил БААС режими қулагандан сўнг АҚШ армияси бир муддат бу базадан ҳарбий минтақа сифатида фойдаланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here