Трамп: Саудия бўлмаганида, (Исроил) катта муаммо ичида қолган бўлар эди

540
0

Трамп: Саудия бўлмаганида, (Исроил) катта муаммо ичида қолган бўлар эди

АҚШ президенти Доналд Трамп “шукрона” куни муносабати билан Флоридадаги Мар-а-Лаго биносида Саудиянинг АҚШ ва (Исроил)га қилган хизматларини мақтаб баёнот берди. Трамп Вашингтон Пост ёзувчиси Жамол Қошиқчининг ўлдирилганлиги ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, бу ҳолат АҚШ-Саудия алоқаларига таъсир қилмаслигини ва АҚШнинг Судия билан дўстона муносабатлари давом этишини таъкидлади.

“Агар Саудия Арабистони бўлмаганида, Яқин Шарқда катта базамизга эга бўлмас эдик. (Исроил)га бир қаранг, агар Саудия Арабистони бўлмаганида, (Исроил) катта муаммо ичида қолган бўлар эди. Бу нимани англатади? (Исроил) у ердан чиқиб кетяптими? Сиз (Исроил)ни у ердан чиқиб кетишини истайсизми? Саудия Арабистонида жуда кучли иттифоқдошмиз бор”, деди Трамп.

Саудия Арабистонининг Валиаҳди Муҳаммад бин Салмонни Қошиқчи ўлимида айблаш учун етарли далиллар йўқлигини билдирган Трамп “(Қошиқчининг ўлдирилишида) эҳтимол бутун дунё жавобгар бўлиши керакдир. Чунки дунё ифлос жойдир”, дея изоҳ берди.

 “Мен бу воқеадан нафратланаман. Воқеани яширишга ҳаракат қилинганидан ҳам нафратланаман. Шуни айтишим мумкинки, Саудия авлиаҳди бу вазиятдан мендан кўра кўпроқ нафратланади”, дея қўшимча қилди у.

Бундан бир неча кун аввал Трамп инсон ҳуқуқларига доир ҳар қандай ташвишлар Американинг миллий хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатларидан устун турмаслигини билдирган эди.

“Саудия Арабистони масаласида нодонларча иш тутиб, дунё иқтисоди ва давлатимиз иқтисодини хавф остига қўймайман”, деган эди АҚШ президенти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here