2014 йил 15 октябрда Қозондаги Вахитов район суди саккиз нафар мусулмонни Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик гумони билан қамоққа олди. Бундан бир кун олдин Татаристондаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Татаристондаги мусулмонларнинг уй-жойларида қатор тинтувлар ўтказганини хабар қилган эди. Ушбу кенг кўламли тадбирларда ўн йилдан зиёд вақтдан бери тўхтовсиз репрессияга учраб келаётган халқаро сиёсий Ҳизб ут-Таҳрир партияси аъзолари нишонга олинган эди.
Ҳизбнинг қамоққа олинган саккиз нафар аъзоси қуйидагилар:
- Азат Адиев 1978 йил туғилган;
- Асгат Хафизов 1985 йил туғилган;
- Альберт Валиуллин 1974 йил туғилган;
- Рузиль Давлетшин 1988 йил туғилган;
- Ленар Саитов 1987 йил туғилган;
- Тимур Узбеков 1990 йил туғилган;
- Радик Зарипов 1986 йил туғилган;
- Павел Хевронин 1986 йил туғилган.
Шунинг учун Ҳизб йигитларига хавфсизлик хизмати томонидан террористлар, дея берилган туҳматларнинг ҳеч бири уларнинг террорчи эканига одамларни ишонтира олмайди.
Қамоққа олинган саккиз йигитга Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205.5-моддаси иккинчи бўлими бўйича (террористик ташкилот фаолиятида иштирок этиш) айблови қўйилди.
Бу ишда кўзда тутилган «террористик ташкилот»дан мурод исломий сиёсий ҳизб бўлган Ҳизб ут-Таҳрирдир. Шуни таъкидлаш лозимки, 2014 йилдан бери рус ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлишни террористлик, дея баҳолаб, унга мазкур қонун моддаси қўлланмоқда.
Шубҳасиз, бу қамоққа олинган мусулмонлар содир этган бирдан бир «жиноят» фақат Исломгина жамиятларни бошқаришга ва юрт ишларини идора қилишга ҳақли, лойиқдир, дея эътиқод қилганларидир.
Улар айнан мана шундай эътиқодда бўлганлари сабабли ҳам исломий сиёсий Ҳизбга аъзодир. 2003 йил Россия Олий суди бу Ҳизбни террористик партия, деб қарор чиқарди. Айнан шу жинояткор қарор ўз дини асосида яшашни истаётган одамларга қарши ёлғон-яшиқ уйдирмалар тўқиб чиқаришга баҳона бўлмоқда.
Афсуски, бу сафар ҳам ахборот воситалари рус хавфсизлик агентлиги тарқатган баёнотларни воқега зидлигини, ёлғонлигини аниқлашга уринмасдан тарқатмоқда. Биз бу даъволарни тўхтовсиз фош қилиб келдик, энди қайта такрор фош этиб ўтирмаймиз, бироқ бу ёлғонларнинг барчаси уни тарқатганлар виждонига ҳавола эканини қўшимча қиламиз. Биз уларни объективликни унутмасликка чақирамиз. Бу журналистлар фақат диний ва сиёсий эътиқоди учун қамалган бегуноҳ мусулмонларнинг оналари, аёллари ва болаларининг азият чекишига ўз хиссасини қўшишмоқда.
Биз шуни таъкидлаймизки, Ислом билан яшашни истаётган мусулмонларга душманлик қилиш ва уларни ёмонотлиқ қилиш режалари инша Аллоҳ, ҳаргиз амалга ошмайди, шунингдек, мўминларни қамаш, ҳижобларини ва исломий адабиётларини тақиқлаш Россиядаги миллионлаб мусулмонлар бирлигини мустаҳкамлашдан бошқа нарсага хизмат қилмайди, ҳукумат Исломга қарши уруш олиб бораверар экан, эртага айни ҳақиқатни гувоҳи бўлажак.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими: www.hizb-russia.info
Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com