Ҳалқаро коалицияга ЙЎҚ! Иккинчи рошид Халифаликка ҲА!

0
499

 Суриянинг Ҳалаб шаҳри раҳнамолари бир баёнот чиқариб “Ҳалқаро коалицияга ЙЎҚ! Иккинчи рошид Халифаликка ҲА!”, дея ўзларининг аниқ позицияларини маълум қилишди.

Ҳалаб шаҳрининг ғарбида жойлашган Дайрус-Саман, Текад, Бабикке шаҳарлари ва Идлиб атрофида жойлашган Жабалуз Зовиянинг аҳолиси ўз пешволари бошчилигида муборак Шом инқилобига қарши бирлашган халқаро коалицияни рад этиб чиқишди.

Бу ҳақида тайёрланган ва бир неча бандлардан иборат баёнот бир қанча жамоат жойларда ошкоро ўқиб эшиттирилди ва халқ томонидан ижобий қабул қилинди.

Баёнотда билдирилишича, Сурия мусулмонлари Муборак Шом тупроқларига ҳужум уюштирган Ғарб давлатларига, халқаро коалицияга ва уларнинг ҳамкорларига асло бўйин эгмайди. Уларни Ислом уммати учун душман деб билади. Чунки уларнинг мақсадлари Ислом ҳукмларини ҳаётга қайтариш учун фаолият олиб бораётган барча самимий мусулмонларга зарба беришдир. Аксинча Сурия мусулмонлари айни минтақада тикланиш эҳтимоли катта бўлган Халифалик давлатига бор кучлари билан ёрдам беришлари таъкидланади баёнотда.

Шунингдек баёнотда барча жиҳодий гуруҳларни дарҳол ўзаро урушни тўхтатишга ва Халифалик давлатини тиклаш учун Исломий лойиҳалар атрофида бирлашишга  чақирилади. Мусулмонларга қарши тузилган коалиция билан ҳамкорлик қилаётган барча тарафларни ва мўътадил (демократияни ёқловчи) мухолифатни Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнат қилишдан огоҳлантирилади.

“Коалицияга ҳамкорлик қилаётган барча тарафларни Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнат қилган деб эътибор қиламиз”. “Мўътадил (демократияни ёқловчи) мухолифатни Ғарбнинг малайи ва умматнинг душмани деб биламиз. Уларнинг асосий вазифаси кофир Ғарбнинг лойиҳаларини амалга ошириш ва уларнинг мақсадларини рўёбга чиқаришдир”, дейилади жумладан баёнотдаги бандларнинг бирида.

NO COMMENTS