Туркия президенти идораси тарафидан берилган баёнотда айтилишича, президентлар ИШИДнинг тобора илгарилаб боришини тўхтатишга қаратилган чора тадбирларни қўллаш ҳақида ва Сурия масаласи, жумладан Кобани масаласи устида суҳбат олиб боришган.
“Телефон орқали олиб борилган суҳбатда ИШИДни зайифлаштиришга қаратилган барча чора тадбирларни кўриш ва Сурияда кечаётган ҳодисалар, Айниқса Кобани масаласи муҳокама қилинди. 180 мингга яқин Кобанидан келган қочқинлар ва 1,5 миллиондан ортиқ суриялик қочқинларни қабул қилган Туркиянинг кўрсатган инсоний ёрдамлари ҳам тилга олинди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган ва АҚШ президенти Барак Обама ИШИД ҳамда Суриядаги жиҳодий гуруҳларга қарши курашни кучайтириш учун яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттириш мавзусида ҳам фикр эканликларини билдиришди. Икки раҳбар Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни кучайтириш борасида куч сарфлаш мавзусида ўзаро ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини урғулашди”, дейилади президентлик идораси тарафидан берилган баёнотда.