Лавров: Террорга (Исломга) қарши дастакни давом эттирамиз

509
0

bc Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча берган баёнотида Москва Яқин Шарқ давлатларида, хусусан Сурияда сиёсий Исломнинг ривожланиб бораётганидан хавотир билдирди. Лавров журналистларнинг саволига жавоб берар экан, халқаро терроризмга (сиёсий Исломга)  тўсқинлик қилиш учун минтақа давлатлари тепасида турган ҳукуматга керак бўлган ёрдамларни бераётганлигини ва бу жараён давом этишини билдирди.

“Ўзингизга маълум бўлганидек, халқаро терроризмга (сиёсий Исломга) ва экстримизм  тарфдори бўлган диний гуруҳларга (жиҳодий гуруҳларга) қарши кураш жараёнида Ироқ, Сурия ва минтақадаги бошқа давлатлар устидаги ҳукуматларни катта миқдорда ҳарбий жиҳозлар ва қурол яроқлар билан дастаклаб турипмиз. Биз бу ёрдамларимизни доимий шаклда етказиб бериб турибмиз. Давлат тепасидаги ҳукуматларга боғлиқ армиянинг жанговор қудратини етарли даражада орттирадиган ёрдамларимиз узлуксиз давом этаверади”, деди Россия ташқи ишлар вазири матбуот анжуманида ўзига берилган саволларга жавобан.

Сергей Лавров Россия террорнинг (Исломнинг) барча таҳдидларига қарши олиб борилаётган курашга иштирок этаётган давлатлар орасида мавжуд бўлиши режалаштирилган “амалий тажриба даври” фикрини ҳам қўллаб қувватлашини билдирди.

Туркистон:

Россия, АҚШ Суриядаги вазиятда Асаднинг ўзидан бошқа унга алтернатив куч топа олмай, уни ўзидан фойдаланиш реъжасини илгари сураётганини билганидан кейин, ўзини яна унинг ўрта бармоғига қўғирчоқ қилиб тиқиб олиши учун таклиф этмоқда. Россия АҚШнинг манфаатларини химоячисига айланиб бораётганини била туриб, яна Сурия муаммосига киришаётганини қандай тушунамиз. Россиянинг Сурияда химоя қилиши лозим бўлган манфаатлари қизиқтирмай қолди. У ўзини халқаро сиёсатдаги қалбаки бўлиб қолган бўлса хам мавқеъини кўрсатиб турмоқчи. Лекин бу унга ўта қимматга тушиши мумкин. Унинг ички сиёсати хам нотинч эмас. Ислом ва Мусулмонларнинг нафрати эса, вазиятларни янада кескинлаштиради. Бу Россиянинг сиёсий гўллигидан айнан АҚШнинг ўзи фойдаланади. Россиянинг кучли сиёсий элитаси ўлди. Навбат унинг ўзига етиб келган кўринади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here