Ўзбекистон республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 14 октябр куни Пекинда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюросининг аъзоси, сиёсий-юридик комиссияси котиби, қўмита ҳамраиси Мэн Цзяньчжу билан учрашди.
Учрашув мобайнида Мэн Цзяньчжу ҳуқуқни мухофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик Хитой ва Ўзбекистон муносабатларини асосини ташкил этишини белгилаб ўтди. Унинг таъкидлашича, икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлик режимини ривожлантиришлари, терроризмга қарши ҳамкорликдаги курашни кучайтиришлари, таҳдидларга биргаликда қарши туришлари ҳамда минтақавий хавфсизликни ҳамкорликда таъминлашлари зарур.
Ўз навбатида МХХ раиси Рустам Иноятов, терроризмга қарши курашда Хитой билан ҳамкорликни кучайтиришга умид билдирди.
Туркисистон:
Ислом ва мусулмонларга қарши курашда гўёки кимўзарга пойга қилаётган икки мустабид давлатлар Хитой ва Ўзбекистон терроризм ва экстремизмга қаршу кураш баҳонасида ўзаро ҳамкорликни кундан-кунга кучайтириб бормоқдалар.
Худосиз коммунистлар тарбиясини олган Хитой ҳукумати Шарқий Туркистон минтақасида яшаётган уйғур мусулмонларини Исломдан узоқлаштириш учун ўз имкониятидаги барча жирканч ишларни ишга солиб, мусулмонларга карши кўз кўриб, қулоқ эшитмаган вахшийликларни содир этмоқда. Уйғур мусулмонларини уйма-уй юриб қамоққа олиш, жамоат транспортларида сақол қўйган эркаклар ҳамда ҳижоб кийган аёллар юришини таъқиқлаш, Ислом Умматини Хитойдан умуман йўқ қилиш мақсадида мусулмон оилаларда туғилишни чеклаш, аралаш никоҳлар (маҳаллий уйғур мусулмонлари билан ханлар ўртасида)ни тарғиб қилиш ва буни пул мукофоти эвазига тақдирлаш бугунги кунда Хитойда мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган ёвузликларнинг оддий бир кўриниши бўлиб қолган.
“Терроризм”га қарши курашда Хитойдан қолишмайдиган Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўзаро тажриба алмашиш ва кейинги ташланадиган қадамларни мухокама қилиш учун ўз куч органлари раҳбарларини кетма-кет Хитойга жўнатиб ётипти. Бугун Рустам Иноятов Хитойга ташриф буюриган бўлса, 15 сентябр куни Ички ишлар вазири Адхам Ахмадбоев Мэн Цзяньчжу билан учрашгиб қайтган эди.
бу куфр етакчилари хар канча елиб югуришмасин иншааллох максадларига ета олишмайди. дини исломга карши курашиб келаетган канча канча куфр ва мушрикларнинг охир окибат халокатга учрашини купчилик айникса бу икковига ухшаш кимсаларнинг англаб етиши жуда мушкул…..