Эрон: Асад режими қуласа Исроил хавфсизлигига таҳдид туғилади

449
0

وضع شروط مسبقة علی ایران للمشارکة في "جنيف 2" امر مرفوضЭрон ташқи ишлар вазирининг ноиби Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён агар Сурияда Башар Асад режими қулайдиган бўлса Исроил хавфсизлигига таҳдид туғилишидан огоҳлантирди. Абдуллаҳиённинг таъкидлашича, Суриядаги сиёсий ўзгаришлар жуда кўп ваҳимали оқибатларни келтириб чиқаради.

Шу вақтгача – фақат тилда бўлса ҳам – Исроилга лаънатлар ёғдириб келган, ҳатто Исроилни жаҳон картасидан ўчириб ташлаш керак дея жар солиб келаётган Эроннинг бу позицияси диққатга сазовордир.

Эрон матбуоти тарқатган хабарга кўра, Вошингтон билан алоқага чиққан Абдуллаҳиён АҚШ ҳукуматини бу таҳдиддан огоҳлантирган.

“Бу ҳақида АҚШ ҳукуматини етарли даражада огоҳлантирдик. Агар терроризмга қарши кураш воситасида Сурия режими ўзгариши муқаррар бўлса яҳуд режимининг хавфсизлиги ҳаргиз таъминланмайди”, “ИШИДга қарши кураш номи остида Сурия режимини ўзгартиришга сабаб бўладиган ҳар қандай услуб ва амал АҚШга ва унинг колициясига ҳамда яҳуд режимига ваҳимали оқибатларни келтириб чиқаради”, деди Эрон ташқи ишлар вазирининг ноиби.

“Биз Сурия президенти Башар Асадни абадий салтанатда қолишини истамаймиз. Лекин айни вақтнинг ўзида террорчиларга (Мужоҳидларга) қарши кураш меҳвари ҳисобланган Сурия режимининг қулашига асло рухсат бера олмаймиз ”, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтиш лозимки, АҚШ ИШИДга қарши кураш номи остида яқин Шарқ минтақасидаги жиҳодий гуруҳларга қарши коалиция тузгандандан сўнг Туркия ҳам бу коалицияга иштирок этишини эълон қилди. Бироқ Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли бу коалицияга иштирок этиши учун ИШИДга қарши уюштирилган ҳужум Асад режимини ҳам ўз ичига олишини шарт қилиб қўйди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг ноиби Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён бу борада Туркия масъулларини ҳам огоҳлантирганини эслатиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here