“Қирғизистоннинг Ягона иқтисодий ҳудудга қўшилиши бўйича йўл харитаси мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи сари яна бир қадамидир, – деди Бош вазир.
“Интеграция жараёнлари доирасида мажбуриятларимизни тўлиқ бажарамиз. Умид қиламанки, йил охирига қадар Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши ҳақидаги шартномани имзолай оламиз”, -дея қўшимча қилди Ўтарбоев.
Жўмарт Ўторбаев Қирғизистон ҳукумати Божхона иттифоқига қўшилиш бўйича йўл харитасини деярли амалга ошириб бўлганини, ушбу масала президент, парламент ва Бош вазир назоратида эканини таъкидлади.
10 октябр куни Минск шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Қирғизистонни Беларус, Қозоғистон ва Россияни бирлаштирган ягона иқтисодий ҳудудга қўшилиши бўйича чора-тадбирлар режаси (йўл харитаси) муҳокама этилади.