2014 йил 16 сентябрда Суриянинг Идлиб районида манфур жиноят содир этилиб, унинг қурбонлари 45 нафардан зиёд бола бўлди. Бунга қизамиққа қарши, дея тахмин қилинган, аммо ўша болалар ҳаёти учун заҳри қотил бўлган эмлаш сабаб бўлди… Бу Шом диндошларимиз ҳар куни бошдан кечираётган қатор жиноятларга қўшимча навбатдаги жиноятдир. Гўё Шом аҳлимиз тортган шунча мусибатлар камлик қилгандек! Бундай қилмиш Сурияда инсонларни, хусусан, болаларни менсимаслик ва уларни инсон деб эътибор қилмаслик, албатта! Ким бундай манфур жиноятга жавоб беради, кимдан бу тўғрида ҳисоб талаб қилиш мумкин?
Эй Шом заминидаги холис мужоҳид мусулмонлар!
Ўзларини Сурия халқининг дўстларимиз, дея атаётганлар ўз ташкилотлари ҳамда анави муваққат ҳукумат орқали болаларимизга берган бу эмлаш вакциналари заҳар бўлиб чиқиб, болаларимиз ўлимига олиб борди ва уларнинг оилаларию яқинлари қалбларига ғам-алам ёғдирди!! Аммо кофир Ғарб ва унинг югурдаклари томонидан муборак қўзғолонимизни йўқ қилиш ва ўз истакларини зўрлаб тиқиштириш учун берилаётган ечимлар бундан ҳам хавфлироқ эмасми?!! Шом фронтларига ҳукмронлигини ўтказаётган, улар орасига бўлиниш ва бир-бирига қарши уришиш уруғини экаётган сиёсий маблағлар бу мусибатдан ҳам аччиқроқ, ўткирроқ эмасми?!! Дунёда ёвузлик етакчиси Америка бошчилигида олиб борилаётган Ғарб иттифоқчиларининг нафақат болаларимизга, балки уларнинг ота-оналарига, бутун инсониятга, тириклигу жонзотга қарши қиладиган уруши бунданда хавфлироқ эмасми?!! Ғарб бизга мана шундай мусибатлар китобини очиб, тугамас суратларию шаклларини варақлаб бермоқда!
Эй мусулмонлар, эй Шом заминидаги мужоҳидлар!
Болаларга қарши содир этилган бу жиноят ҳам, бошқа ҳар куни бошимизга тушаётган жиноятлар ҳам, ҳаммаси то кофир Ғарб ҳамда унинг югурдаклари арқонини қирқиб ташлаб, ёлғиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушламагунимизча, ҳаргиз тугамайди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло нусрат ёлғиз Жалла Жалалуҳунинг ўз қўлида бўлажагини, Ғарб ва унинг югурдаклари қўлида эмаслигини хабар қилган. Аллоҳ Таоло бундай деди:
«Аллоҳ ушбу (нусрат)ни фақат сизга хушхабар бўлсин, деб ва қалбингиз таскин топсин учун қилди, нусрат фақат қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ ҳузуридан келади» [Оли Имрон 126]
Аллоҳдан ҳам ҳақ-рост сўзловчи ким бор?!
То Аллоҳга холис бўлиб, Ўзига таваккал қилиб, Росулуллоҳ A бизга башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни, адолат ва ғамхўрлик Халифалигини қайта барпо этиш учун Аллоҳ рози бўладиган амални қилмагунимизча ҳаргиз нусрат келмайди. Аллоҳ Таоло бундай деди:
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланадилар, (Аллоҳ) истаган кишиларига нусрат беради ва У қудратли раҳмлидир» [Рум 4-5]
Профессор Аҳмад Абдулваҳҳоб
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти
матбуот бўлимининг раиси
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info