Собиқ элчи: АҚШ Сурия мухолафатини ранглар билан белгилайди

704
0

2014-09-13-12-26-19Туркияда уч йил фаолият юритган ва ўтган июль ойида ўз вазифасидан бўшатилиб нафақага чиқарилган АҚШнинг собиқ элчиси Фрэнсис Риккардоне яқинда ташкил қилинган конференцияда ўзининг ўтган фаолиятлари ҳақида баҳс юритди.

Ҳуррият ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, элчи Риккардоне ўз элчилиги даврида Туркия ҳукуматига Суриядаги баъзи мухолиф гуруҳларга ёрдам бермаслик лозимлигини таъкидлаб келган.

Риккардоненинг сўзларига таяниб хабар тарқатган Америкага оид “McClatchy” нашриёти Риккардоне юқорида зикр қилган гуруҳлар “Жабҳатун Нусра” ва “Аҳроруш Шом” жиҳодий гуруҳлари эканлигини маълум қилди.

 “McClatchy” нашриётининг интернет сайтида тарқатилган хабарга кўра, конференция чоғида Риккардонега Сурия борасида Туркия-Америка алоқалари ҳақида савол берилган. Саволга жавобан Сурия мухолифатининг рангларга қараб ажратилганлигини билдирган Риккардоне қизил ранг билан белгиланганлар “очиқ душман”, Сариқ билан белгиланганлар ўртадагилар, яшил билан белгиланганларга эса “ишончли дўстлар” сифатида қаралишини айтиб ўтди. Риккардоненинг очиқлашича, у турк масъулларига қизил ранг билан белгиланганлардан узоқ туришни ва уларни чегарадан ўтказмаслик лозимлигини доимо таъкидлаб келган.

Туркистон:

АҚШ ҳукумати доимо Асадни қоралаб, ўзининг мухолифат тарафида турганлигини даъво қилиб келади. Собиқ элчининг гапларидан АҚШ қанақа мухолифат тарафида турганлиги янада равшанлашмоқда. Миллий колиция каби икки букилиб АҚШнинг қўл-оёғини ўпадиган ва Асаддан сўнг АҚШ чизиб берган йўлдан юриб демократияни татбиқ қилишга ваъда бераётган гуруҳларгина АҚШ ва Ғарб давлатлари тарафидан дастакланиб келади холос. Шунда ҳам жуда эҳтиёткорлик билан, чунки уларга берилаётган ёрдам Аллоҳ йўлида зулмга қарши курашаётган ҳақиқий мужоҳидлар қўлига тушиб қолиш хавфи катта.

Барчага маълумки, Сурияда Башар Асад режимига қарши курашаётган гуруҳларнинг аксарияти, хусусан “Жабҳат ун-Нусра” ва “Аҳрор уш-Шом” жиҳодий ҳаракатлари Шомда Асад режими қулатилгандан сўнг янгидан демократия татбиқ қилинишини тамоман инкор қилиб келишмоқда. Бу эса уларнинг АҚШ назарида қизил ранг билан белгиланадиган гуруҳлар сафида туриб қолишига сабаб бўлмоқда.

“Аҳрор уш-Шом”нинг яқинда шаҳид бўлган собиқ раҳбари Ҳасан Аббоуд Ал-жазира телеканали билан ўтказган суҳбатда Сурияда Асад режими қулагандан сўнг унинг ўрнини Ғарбча демократия эгаллашига асло рози бўлмаслигини билдирган эди. (Аллоҳ унинг шаҳодатини қабул қилсин ва Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилсин).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here