АҚШ ва Украина Қораденгизда ҳарбий машғулот ўтказмоқда

634
0

2014-09-08-20-20-20Қораденгизда АҚШ ва Украина етакчилигида Туркия, Испания, Руминия, ва Канада давлатлари иштирок этган кенг миқёсда ҳарбий машғулот ўтказилмоқда. Хабарларга кўра, НАТОга оид тўртта жангавор кема ўтган ҳафта Болгариянинг Бургаз портига етиб келган.

Уч кун давом этиши режалаштирилган машғулотда Туркия, Украина ва Америка давлатлари 8-10 сентябр кунлари денгиз машғулотларини ўтказишади. “Денгиз шамоли”, дея номланган машғулот шу онда давом этмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ва Украина етакчилигидаги бу машғулотни ёмон ташвиқот (провокация) дея атади.

НАТО тарафидан чиқарилган баёнотда бу харбий машғулотнинг Украина шарқидаги жангларга алоқаси йўқлиги ва бу аввалдан режалаштирилган машғулот эканлиги билдирилди. Аммо машғулот бошланишидан аввал Украина мудофаа вазирлиги бир баёнот чиқариб, инқироз давом этаётган ўлкада денгиз хавфсизлиги муҳим эканлигига ишора қилиб ўтган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here