Тожикистон Миллий университети раҳбарияти иккинчи кундирки талаба қизларга дарсларга узун кўйлак, юбка ва кенг шимларда келишни таъқиқламоқда.
Ўтган пайшанба куни унверситет ўқитувчилари талаба қизларни дарвоза олдида кутиб олиб, талаба қизлар бундан буён машғулотларга фақатгина Ғарб стандартларига мос бўлган юбка ёки кўйлакда (тиззадан сал пастроқ бўлган) ёҳуд миллий кўйлакда келишлари шартлиги ҳақида огоҳлантириб чиққан эди.
Миллий унверситет талабаси бўлган Шахнозанинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта тарбиявий ишлар бўйича ректор муовини ҳамда беш фекультет декани ўринбосарлари дарвоза олдида туриб олиб, ундан бундан буён машғулотларга узун кўйлакда келмасликни талаб қилишган. “Улар менга, узун кўйлак кийиш шарт эмас, биз Туркияда яшаётганимиз йўқ, дейишди”, – деди талаба қиз.
Яна бир талаба Хангоманинг айтишича, уни ҳам унверситетга узун кўйлакда келмаслик ҳақида огоҳлантиришган.
“Улар менга нима учун машғулотларга узун юбка ёки кенг шимда келмаслигим кераклигини хатто тушинтириб ҳам ўтиришмади. Авваллари бош кийимга осилишар эди, энди бўлса узун кўйлак ва кенг юбкаларни таъқиқлашмоқда. У ҳолда биз машғулотларга нима кийиб келамиз”, – деди ўз хайронлигини яшира олмаган Хангома.