Учрашувда президент Атамбаев Қирғизистон жиноятчиликка қарши кураш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида аҳамият қаратишини айтди.
“МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгаши ташкил этилганидан бери жиддий ишларни амалга оширди. Бизни тарихимиз ва ҳуқуқ-тартибот органларимиз ўртасидаги мустаҳкам алоқалар боғлаб туради. Таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ички ишлар вазирликлари фаолияти доирасидаги ҳамкорлик мамлакатларимиз ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда ўзига хос ўрин тутади”, – деди Қирғизистон раҳбари.
Алмазбек Атамбаев хавфсизликка доир масалаларда ҳамкорликни, маълумот ва тажриба алмашишни кучайтириш зарурлигини қайд этди.
“Замонавий дунёда таҳдидлар ортмоқда, уларнинг шакллари ўзгармоқда. Йирик уюшган жиноий гуруҳлар фаолият олиб борадиган жиноий муҳит трансмиллий характер касб этди ва у чегара билмайди. Биз янги таҳдидларга тайёр туришимиз керак. Давлатларимиз фуқароларининг ҳаёти ва хавфсизлиги кўп жиҳатдан ўзаро ҳамкорликнинг қай даражада йўлга қўйилгани боғлиқ”, – деди Атамбаев.